1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш
Download 241.09 Kb.
|
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- TAQSIMLASh FUNKSIYaSI
давлат кредитининг бошқа молиявий категориялардан фарқ қиладиган характерли хусусиятлари: • агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар - омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин; • Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли характерга йўналтирилган бўлади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой массивларини кўриш учун олинган қарз маблағлари ана шундай характерга эгадир; • ҳар қандай қарз олувчи цингари давлат ҳам маблағларни олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида ўз ифодасини топади. TAQSIMLASh FUNKSIYaSIТАҚСИМЛАШ ФУНКСИЯСИ • Давлат кредитининг тақсимлаш функсияси орқали давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ёки муддатлилик, ҳақлилик ва қайтарувчанлик принсиплари асосида улардан фойдаланиш амалга оширилади. Давлат қарз олувчи (қарздор) сифатида майдонга чиқиб, ўз харажатларини молиялаштиришни қўшимча маблағлар билан таъминлайди. Саноати тараққий этган мамлакатларда давлат қарзлари бюджет дефицитини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда давлат қарзлари орқали олинадиган тушумлар бюджет харажатларини молиялаштиришнинг солиқлардан кейинги иккинчи методидир. Бу нарса солиқ тушумларининг ошишига нисбатан бюджет харажатлари ўсиш суръатларининг юқорилиги билан изоҳланади. ТАРТИБГА СОЛИШ ФУНКСИЯСИ • Давлат кредити орқали давлат кредит муносабатларига кириша ётиб, ихтиёрий ёки ноихтиёрий равишда пул муомаласининг аҳволига (ҳолатига), пуллар ва капиталлар бозоридаги фоиз ставкаларининг даражасига, ишлаб чиқаришга ва аҳоли бандлигига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни тартибга солиш восита сифатида кредитдан онгли равишда фойдаланиб, давлат у ёки бу молиявий сиёсатни амалга ошириши мумкин НАЗОРАТ ФУНКСИЯСИ • Давлат кредитининг назорат функсияси молиянинг назорат функсияси билан органик равишда қўоилиб кетган. Лекин унинг бу функсияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган характерли белгиларга эга. Давлат кредитининг назорат функсияси орқали маблағлар мақсадли фойдаланилиши, уларнинг қайтарилиш муддатлари ва фоизларнинг ўз вақтида тўланиши назорат остига олинади. Давлат кредити назорат функсиясининг ўзига хос хусусиятлари • давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган; • қийматнинг икки томонлама ҳаракатини қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тикланишини тақозо этади; • фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади. Download 241.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling