1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш
маблағларни жалб қилиш муддатига кўра
Download 241.09 Kb.
|
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб
- 6.Тўланадиган даромаднинг характери бўйича
4. маблағларни жалб қилиш муддатига кўра:
• қисқа муддатли (бир йилгача қайтариш муддати билан); • ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача); • узоқ муддатли (беш йил ва ундан юқори). Қисқа муддатли қарзлардан бюджет даромадларининг келиб тушиши ва харажатларини амалга оширишдаги қисқа муддатли узилишларни молиялаштириш учун фойдаланилади. Одатда, бундай мақсадлар учун векселлар чиқарилади. Италияда ғазначилик векселлари 3, 6, 12 ойлик муддатларда, Японияда - 60 кунлик, Буюк Британияда - 91 кунлик муддатларда чиқарилади. Ғазначилик векселлари муддатларда икки йилгача бўлган Германия бундан мустаснодир. Баъзи бир мамлакатларда нисбатан узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилишда ғазначилик ноталаридан фойдаланилади ва улар векселларга нисбатан камроқ тарқалгандир. Италияда бундай ғазначилик ноталари 2-3 йиллик қайтарилиш муддати билан, АҚШ да - бир йилдан ўн йилгача қайтарилиш муддатларида чиқарилади. Узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилиш, одатда, облигациялар ёрдамида амалга оширилади. 5.Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб: • гаровли; • гаровсиз бўлади Гаровли облигациялар мутлақ ёки аниқ мулк билан таъминланади. Хорижнинг ривожланган мамлакатларида тез-тез маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бундай облигациялар муомалага чиқарилади. Гаровсиз облигацияларда аниқ бир нарса таъминланмайди: унинг таъминланиш асоси бўлиб давлатнинг ёки маҳаллий ҳокимият органларининг жами мулки ҳисобланади. Марказий бошқарув органлари, одатда, гаровсиз облигацияларни муомалага чиқаришади. Уларнинг ишончлилиги жуда юқори бўлганлиги учун улар қўшимча кафолатга эҳтиёж сезмайди. 6.Тўланадиган даромаднинг характери бўйича: • ютуқли қарз мажбуриятлари; • фоизли қарз мажбуриятлари; • нол купонли қарз мажбуриятлари. Ютуқли облигациялар бўйича даромадларнинг тўланиши лотореялар асосида амалга оширилади. Бу облигациялар катта талабга эга эмас. Чунки инвесторлар тасодифга таяниб эмас, балки барқарор даромад олишга интиладилар. Ютуқ олишни истаганлар эса лоторея чипталари сотиб олишни ихтиёр этадилар. Бу турдаги қарз мажбуриятларининг асосийси фоизли облигациялар бўлиб, улар бўйича даромад купонлар асосида йилда бир, икки ёки тўрт марта тўланади. Инвесторларнинг кўпчилиги ана шундай қарз мажбуриятларини маъқул кўришади. Давлатнинг қисқа муддатли қарз инструментлари купонларга эга эмас. Улар номиналидан чегирмалаш асосида сотилади ва номинал бўйича сотиб олинади. Айрим узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ҳам купонларга эга бўлмаслиги мумкин. Улар бўйича барча даромадлар асосий қарзнинг суммаси билан биргаликда тўланади. Худди қисқа муддатли облигациялар цингари улар ҳам номиналидан чегирмалаш орқали сотилади ва номинали бўйича сотиб олинади. Амалиётда бундай облигациялар нол купонли облигациялар номини олган. Download 241.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling