1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш


Download 1.37 Mb.
bet10/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

30.

Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 февраль

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Вазирлар Маҳкамаси





Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси.
Лойиҳада «Mening fikrim» махсус веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатларни Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари билан
бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқиш назарда тутилади.

31.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш.

2019 йил
1 март

Президент Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси





Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мавқеини қайта кўриб чиқиш, компания бошқарувига бозор механизмларини жорий этиш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.

32.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги





Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли ва ташкилотлардан ихтиёрийлик асосида маблағларни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

33.

Жамият ва давлат олдида турган ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик институтини кенг жорий этиш.

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси,
Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти





Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Бунда:
ижтимоий шерикликнинг амалдаги «давлат + фуқаролик жамияти институтлари» механизмини «давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари» механизмига ўзгартириш;
ижтимоий шерикликни амалга оширишда иштирок этадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларига имтиёзлар бериш;
республика давлат бошқаруви органларининг ҳар йили бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун мажбурий тартибда маблағлар ажратиши;
ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилади.

34.

Жамият ва давлат ҳаётида реклама фаолиятининг ролини янада ошириш.

2019 йил
1 сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,
Адлия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
мамлакатимизда реклама фаолиятини янада такомиллаштириш;
реклама берувчи, тайёрловчи ва тарқатувчиларнинг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;
оммавий ахборот воситаларига реклама беришда рақобат муҳитини ривожлантириш чораларини кўриш;
рекламадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling