Санитария-тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш.
|
Йил давомида
|
Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
163,4 млрд сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни янада такомиллаштириш ва «Тоза ҳудуд» ДУК моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудларда 644 та чиқинди йиғиш майдончаси қурилади, 3 623 та контейнер ўрнатилади ва 245 та махсус техника харид қилинади.
|
183.
|
Магистрал телекоммуникация транспорт тармоқларини кенгайтириш.
|
Йил давомида
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва халқаро молия институтлари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда «Ўзбектелеком» АК магистрал телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини вилоят марказларигача 100 Гбит/с дан 400 Гбит/с гача, туман марказларигача 10 Гбит/с дан 100 Гбит/с гача ошириш чоралари кўрилади.
|
184.
|
Мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш.
|
Йил давомида
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш мақсадида 1050 та GSM база станциялари ўрнатилади.
|
185.
|
|