Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш.
|
2019 йил
1 июнь
|
Давлат экология қўмитаси,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги,
вазирлик ва идоралар
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида,
халқаро молия институтлари маблағлари
|
Комплекс чора-тадбирлар режаси.
Режада:
Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш;
Қозоғистон ва Туркманистон билан ҳамкорликда қўриқланувчи табиий ҳудудларни яратиш;
муҳофаза этиладиган ва трансчегаравий янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ҳамда биохилма-хилликни асраб-авайлашни яхшилаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш назарда тутилади.
|
253.
|
«Дипломатик хизмат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2019 йил
1 апрель
|
ТИВ, Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
дипломатик хизмат тушунчаси ва турлари, дипломатик хизмат органлари, унинг вазифаси ва функциялари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
дипломатик хизмат турлари ва уларни амалга ошириш тартиби;
дипломатик хизматга қабул қилиш, ротация тартиби ва дипломатик хизмат ходимларининг узоқ муддатли сафарда бўлиш муддатлари;
дипломатик хизмат ходимларини касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари;
дипломатик хизмат кўрсатувчи шахслар мақоми, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш механизми;
дипломатик хизмат органларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш механизмлари, ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг ижтимоий таъминоти назарда тутилади.
|
254.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |