2. Афғонистон орқали Покистон билан, шунингдек Қирғизистон орқали Хитой билан темир йўл орқали боғлайдиган лойиҳаларни якунига етказиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:
а) «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича:
| |
лойиҳа тақдимотини ишлаб чиқиш хамда Покистон ва Афғонистон томонлари билан келишиш;
|
2023 йил сентябрь
|
халқаро тендер асосида малакали маслаҳатчини ёллаш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш;
|
2023 йил сентябрь
|
техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш ва бошқариш моделини аниқлаш;
|
2023 йил декабрь
|
Покистон ва Афғонистон томонлари билан тақдимот материалларини келишган ҳолда халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш;
|
Доимий
|
б) «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича:
| |
лойиҳани молиялаштириш ва бошқариш моделини аниқлаш;
|
2023 йил декабрь
|
лойиҳани молиялаштириш мақсадида халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш.
|
Доимий
|