Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Ижро муддати
|
| | | | | | |
1-босқич
| |
Адлия вазирлиги
| |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш режа (кейинги ўринларда — режа) лойиҳасини шакллантириш мақсадида давлат органларига ўз таклифларини тақдим этишлари учун сўров юборади.
| |
Режа лойиҳасини шакллантиришдан олдин
|
| | | | | | |
2-босқич
| |
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
| |
Давлат органлари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ўз фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.
| |
Адлия вазирлиги
сўровига асосан унда кўрсатилган муддатларда
|
| | | | | | |
3-босқич
| |
Адлия вазирлиги
| |
1. Давлат органлари томонидан берилган таклифларни умумлаштиради.
2. Режа лойиҳасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифларни киритиши мумкин.
3. Режа лойиҳасини тасдиқлашдан олдин Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) келишиш учун тақдим этади.
4. Режани тасдиқлайди.
| |
Ҳар уч йилда бир маротаба йилнинг
I чорагида
|
| | | | | | |
4-босқич
| |
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
| |
1. Режада белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
2. Гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборот ва таклифларни ўз ичига олган хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади.
| |
Режада белгиланган муддатларда
|
| | | | | | |
5-босқич
| |
Адлия вазирлиги
| |
1. Давлат органлари томонидан тақдим этилган хулосаларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига номувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганади.
2. Ўрганиш натижаларига кўра, хулосаларни мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмас деб топади.
| |
Бир ой муддатда
|
| | | | | | |
6-босқич
| |
Адлия вазирлиги
| |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар бўйича тайёрланган ва умумлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этади.
| |
Режада
белгиланган муддатда
|
| | | | | | |
7-босқич
| |
Комиссия
| |
Умумлаштирилган хулосаларнинг таҳлили асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд деб топилган ҳолларда, уларни бартараф этиш мақсадида мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бажариш ва қўллаш учун масъул бўлган давлат органларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ муддатини кўрсатган ҳолда топшириқ бериш ҳуқуқига эга.
| |
Заруратга кўра
|