Наманган давлат универститети талабалари ўртасида 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” танлови тест саволлари
1. Давлатнинг тузилиш шакллари қандай?
А. Парламент республикаси, монархия
В. Демократия, автократия, тоталитаризм
С. Президент республикаси, конституциявий
Д. Унитар давлат, федерация, конфедерация
2. “Конфедерация” сўзининг маъноси нима?
А. Лотинча сўз бўлиб иттифоқ, уюшма деган маъноларни билдиради.
В. Юнонча бирлашган, қўшилган деган маъноларни билдиради.
С. Французча сўз бўлиб, “ягона мақсад” маъноларни билдиради.
Д. Немис тилидан олинган бўлиб, “тараққиёт сари бирлашиш” маъноларни
билдиради.
3. “Афлотун қонунлари моҳияти” кимнинг қаламига мансуб
А. Имом Мотирудийнинг
В. Абу Наср Форобийнинг
С. Қаффол Шошийнинг
Д. Бурҳониддин Марғинонийнинг
4. Субъектив ҳуқуқ бу....
А. Маълум бир шахсгагина тегишли бўлган ҳуқуқ
В. Хулқ-атвор қоидаларининг йиғиндиси
С. Кишининг жамиятдаги тутган ўрни
Д. Қонунларда акс этган ҳуқуқ
5. Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида, жамоат тартибига тажовуз
қилганлиги учун қандай маъмурий жазо қўлланилади?
А. 3 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади
В. 15 суткадан 30 суткагача маъмурий қамоққа олинади
С. 30 суткагача маъмурий қамоққа олинади
Д. Бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
6. Қуйидагилардан кимларга нисбатан “ахлоқ тузатиш ишлари”
қўлланилмайди?
А. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга
В. Иккита боласи бор аёлларга нисбатан
С. Тўртта фарзанди бўлган эркакларга нисбатан
Д. Пенсия ёшига етганларга нисбатан
Do'stlaringiz bilan baham: |