1 декабрь – оитсга қарши курашиш куни


Download 72.08 Kb.
bet1/3
Sana09.02.2023
Hajmi72.08 Kb.
#1181207
  1   2   3
Bog'liq
ОИТС ҳақида нималарни биламиз


Дардидан номи оғир бўлган касаллик: ОИВ ва ОИТС ҳақида нималарни биламиз?



1 декабрь – ОИТСга қарши курашиш куни
Дунёда инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли хил касалликлар бор. Аммо шундай дардлар борки, унинг номи касаллик келтирадиган зарардан оғирроқ, азоблироқ. Бу дард билан чалинган инсонлар қайсидир маънода жамиятдан узилиб қолгандай, ўзларини ёлғиз қолгандай ҳис қилади. Одамлар бу касаллик билан чалинган беморлардан ўзларини олиб қочади, раҳм-шафқат кўзлари билан боқади ва қайсидир маънода улардан нафратланади. Бу қайси касаллик, деб ўйлаяпсизми? Бу ОИВ ва ОИТС.
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган бу касаллик билан юртимизда 30 мингдан ортиқ беморлар даволинишяпти. Шулардан 7 минг 100 тасини вояга етмаганлар ташкил қилади. Аслида биз бу касаллик ҳақида нималарни биламиз? Бу дардга чалинган беморлардан ўзимизни олиб қочишимиз қанчалик тўғри?
Бу ҳақда Республика вирусология илмий-тадқиқот институти ОИВ касалликлар илмий текшириш бўлим мудири, тиббиёт фанлар доктори Аллаберган Байжанов билан суҳбатлашдик.
– Дастлаб, ОИВ ва ОИТСнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
– Аввало, ОИВ ва ОИТС нималиги ҳақида сўз юритсак. ОИВ бу – одам иммун танқислик вирусидир. ОИТС бу – орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, яъни ОИВ нинг симптомлар йиғиндисидан ҳосил бўлган вирус ҳисобланади. Вируснинг юқиши ОИТС ривожланишига олиб келиши мумкин. Бироқ, ОИВ юққанда ҳар доим ҳам иммунитет танқислиги синдроми ривожланавермайди. Терапиясиз ОИВ инфекцияси ривожланиши мумкин ва охир-оқибат у кўпчилик ҳолларда ОИТСга айланади.
ОИТС ҳозир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти назоратида турган асрнинг долзарб ва глобал муаммоси ҳисобланади. ОИТС касллигига 1981 йилда америкалик олимлар томонидан кашф қилинган. 1980-1981 йилларнинг қишида Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк университети шифохонасига 1972 йилда венгирялик олим Морит Капоши томонидан аниқланган Капоши саркомаси (тери саратони) ташхиси билан бир неча бемор ётқизилган. Бизга маълумки, бу касаллик бадан терисида жигарранг-қизғиш ёки кўкимтир-қизғиш тугунчаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг яраларга айланиши ва яралар қуриш қўтир ҳосил қилиб, битиб кетиши билан кечадиган касаллик бўлиб, кўпроқ 60 ёшдан ошган қарияларда учрайди.
Беморларда касалликка қарши дори-дармонлар билан даволаш ишлари ўз вақтида олиб борилганда, улар батамом тузалиб кетадилар. Бундан ташқари Капоши саркомаси АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида жуда кам учрайди. Нью-Йорк университети шифохонасига тушган беморларнинг ёши эса 30 ёшлар атрофида бўлиб, аксарияти жинсий бузуқликлар содир этган инсонлар эканлиги аниқланди. Уларда Капоши саркомаси хавфли шаклга ўтиб, бир неча ой ичида ҳалокатга учрадилар.
1981 йилнинг баҳорида Лос-Анжелесдаги клиникалардан бирига ўпка тўқимасининг яллиғланиши билан кечадиган пневмосистали пневмония (зотилжам) касаллиги ташхиси қўйилган беморлар ётқизилди. Беморларни кучли тасир этадиган антибиотиклар ёрдамида даволашга қарамасдан, уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Олимларни ташвишга солгани, бу беморларнинг организмида иммунитетнинг кескин пасайиб кетганлиги бўлди. 1986 йил май ойида Вирус таксономияси бўйича халқаро қўмита ОИТСга олиб келадиган вирус расмий равишда ОИВ (ёки инсон иммунитет танқислиги вируси) деб аталиши ҳақида қарор қабул қилган баёнот чиқарди.

Download 72.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling