1 декабрь – оитсга қарши курашиш куни


ОИВ ва ОИТСни даволаш усуллари ҳақида ҳам тўхталсангиз


Download 72.08 Kb.
bet3/3
Sana09.02.2023
Hajmi72.08 Kb.
#1181207
1   2   3
Bog'liq
ОИТС ҳақида нималарни биламиз

ОИВ ва ОИТСни даволаш усуллари ҳақида ҳам тўхталсангиз.
– Ҳозирги кунда ОИВ ёки ОИТСга тўлиқ даво йўқ, лекин бугунги кунда ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамнинг умрини соғлом одамнинг умричалик чўзиш мумкин. Бугунги кунда ОИВни даволаш антиретровирус (АРВ) дорилар билан амалга оширилади. Даволашнинг асосий мақсади инсон қонида вирус зарраларини камайтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва ОИТСни сақлашдир. Энг асосийси, антиретровирусга содиқ бўлиш керак. Дорини шифокор айтган ўз вақтида ичиш лозим. Шундагина касалликка қарши самараси бўлади.
ОИВ антиретровирусга даволашнинг эрта бошланиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу орқали инсон ҳаёти давомийлигини узайтириш мумкин. Ҳозирги кундаги ОИВ вируси билан зарарланган одамларга фақатгина улардаги вируснинг кўпайишини тўхтатиш орқали ёрдам бериш мумкин. Агар инсон вирус билан охирги 72 соат мобайнида зарарланган бўлса, вирусга қарши препаратлар вирусни кўпайишини тўхтатиши мумкин. Бу даволаш курси 4 ҳафта мобайнида ўтказилиши шарт. Даволашда ОИВ кузатувлари давом эттирилади.
Хасталанган аёлдан соғлом фарзанд дунёга келиши мумкинми?
– Сўнгги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида ОИВ билан хасталанган ҳомиладорларнинг 98,8 фоизи соғлом наслни дунёга келтирмоқда. Буни қарангки, вирус жинсий суюқликнинг ҳужайрасида эмас, суюқ қисми таркибидан ўрин олган. Яъни тухум ва уруғ ҳужайралар тоза бўлади. Уруғланган ҳужайра эса йўлдош (стирилланган ҳимоя қобиғи)нинг ичида ривожланади ва вирусга чалинмайди. Натижада, бола ОИВ билан хасталанмай туғилади. Бундан ташқари, юртимизда йўлга қўйилган АРВ профилактикаси ҳомиладор аёлда хасталикни эрта аниқлаш ва зарур чораларни кўриш соғлом фарзандни дунёга келтиришда яхши самара бермоқда.
Бу касалликка чалинган беморларга қандай чекловлар қўйилади?
– Бу касалликка чалинган беморларга тулиқ чекловлар йўқ. Бундай инсонлар ўзларини чекланган, ажратилган ва рад этилган тарзда ҳисобламасликлари лозим. Яхши овқатланиши ва яхши нарсаларга интилишлари зарур. Улардан талаб этиладигани гигиеник қоидаларга риоя қилишлари зарур. Буларга тиш чоткаси, соқол ускуналарини, тирноқ олиш ускуналарини алоҳида қилиш ва жинсий алоқада эҳтиёт чораларини қилишлари шарт.
Одатда ОИВ вируси билан хасталанган кишиларга оғир жисмоний ҳаракатлар тавсия этилмайди. Чунки организм қанча чарчаса, иммунитет шунча тушиб кетади. Шу жумладан, мураккаб спорт турлари билан шуғулланиш организмга зўриқиш бериб, иммунитетни сустлаштиради. ОИВ билан ҳасталанган беморлар енгил бадантарбия, енгил меҳнат турлари билан шуғулланишлари мумкин. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ўзлари учун қизиқарли иш билан машғул бўлиш имунитетни кўтаради.
Касалликдан қўрқиш эмас, ундан ҳимояланиш лозим. Бу дард билан курашаётган беморлардан ўзимизни олиб қочишимиз эмас, балки уларга ҳамдард бўлиб, меҳр беришимиз керак. Бу касаллик ҳақида яшириш эмас, балки ҳалқимизга, ўсиб келаётган ёш авлодга касаллик, юқиш йўллари, ҳимояланиш усуллари ҳақида кенгроқ маълумот бериш лозим. Шундагина касалликнинг олдини олиб, юқиш йўлини камайтирган бўламиз.
Download 72.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling