1 декабрь – оитсга қарши курашиш куни


ОИВнинг дастлабки белгилари қандай?


Download 72.08 Kb.
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi72.08 Kb.
#1181207
1   2   3
Bog'liq
ОИТС ҳақида нималарни биламиз

ОИВнинг дастлабки белгилари қандай?
– Баъзи ОИВ билан зарарланган инсонларда касалликнинг белгилари ойлаб, ҳатто йиллаб ҳам кузатилмаслиги мумкин. 80 фоиз ҳолатда вирус билан зарарлангандан сўнг 2-6 ҳафтадан сўнг грипп билан зарарланган ҳолатдаги белгилар кузатилиши мумкин. Бу ўткир ретровирус синдроми дейилади. ОИВ бошланғич симптомлари – юқори ҳарорат, қалтираш, бўғимларда, мушакларда оғриқ, томоқ оғриғи, тунда кўп терлаш, безларнинг катталашуви, танада қизил рангли тошмалар, тез чарчаш, тезда вазн йўқотиш. Шуни ёдда тутиш керакки юқоридаги белгилар фақатгина ОИВ вируснинг ўзи билан эмас, балки иккиламчи вируслар билан зарарланган кейин юзага келади.
Кўп ҳолларда ОИВ билан зарарланган инсонларда биринчи зарарланиш белгисидан сўнг кўп йиллар давомида ҳеч қандай белгилар кузатилмаслиги мумкин. Бу вақт оралиғида вирус кўпаяди ва иммун тизими ва органларни зарарлайди. Агар ОИВ вирусини вирусга қарши дори воситаларни қўлланмаса, организм иммун тизими ўртача 10 йил фаолият кўрсатиши аниқланган. ОИВ билан зарарланган инсонда ҳеч қандай белгилар юзага чиқмайди, ўзини яхши ҳис қилади, соғлиғидан шикоят қилмайди.
Антиретровирус препаратларини ҳар куни қабул қиладиган инсонларда вируснинг кўпайиши бутунлай тўхташи мумкин. Антиретровирус препаратлари иммун тизимига доим зарарли таъсир кўрсатиб келади. Агар инсон даволанмаса, ОИВ иммун тизимининг инфекцияларга қарши кураш қобилиятини бутунлай тўхтатади. Инсон жиддий касалликларга учрайди. Бу босқич ОИТС ҳолатидир. Бу касалликнинг симптомлари – кўз олди хиралашиши, доимий ич кетиши, қуруқ йўтал, ҳароратнинг ҳафта давомида 37 даражадан юқори бўлиши, тунги вақтда кўп терлаш, доимий чарчоқ, нафас қисиши, безлар катталашуви, тезда вазн йўқотилиши, оғиз бўшлиғида ва тилда оқ доғлар.
Касалликнинг юқиш усуллари ва бугунги кунда қай усулда касаллик фаолроқ юқмоқда?
– Бу касалликларнинг юқиш йўли учта бўлиб, биринчиси жинсий алоқа – бу йўл билан зарарланган жинсий суюқликлар (ректал, генитал ва оғизнинг шиллиқ қават) натижасида юқади. Бу ҳолат жинсий алоқа пайтида ҳимоя воситаларидан фойдаланилмаганда, атипик жинсий алоқа бўлганда, ёки ишлатиладиган ашёлар орқали содир бўлиши мумкин. Иккинчиси, онадан болага – ОИВ билан зарарланган аёли фарзандига ОИВ вируси билан туғруқ давомида, ҳомиладорликда, кўкрак сути билан озиқлантириш пайтида юқтириши мумкин. Учинчиси, қон орқали – бу йўл орқали юқиш ривожланган мамлакатларда қон қуйиш жараёнида кўпроқ содир бўлади. Бу ҳолатда томир ичига юбориладиган наркотик шприцларини ўзгартирмасдан ёки зарарланган шприцлар орқали юборилганда зарарланиш кузатилади.
Бугунги кунда ОИВ инфекцияси юқиш йўли бўйича биринчи ўринда жинсий йўл 69, 8 фоиз, парентерал 20,5 фоиз ва номаълум юқиш йўл 10 фоиз ташкил этмоқда.
Шуни ёдда тутиш керакки, ушбу касаллик қўл бериб кўришганда, қучоқлашганда, кундалик ўпишлар, акса уриш, тери билан алоқа, сочиқларни бирга ишлатиш, рўзғор ва ошхона буюмларидан, умумий телефондан фойдаланганда, ҳашоротлар чаққанда, бассейн, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда, кийим кечак ва кўрпа-тўшакдан фойдаланганда юқмайди.

Download 72.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling