1 долзарб вазифа сифатида белгиланди


Узлуксиз таълим жараёнида касбга йўналтириш босқичлари


Download 119.83 Kb.
bet9/27
Sana09.04.2023
Hajmi119.83 Kb.
#1344045
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
КИРИШ

2.1. Узлуксиз таълим жараёнида касбга йўналтириш босқичлари Касбий фаолият инсон ҳаётида унинг ижтимоий интилишларини, ўзини намоён этишни ва англашни таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Шуни таъкидлаш мумкинки, касбга йўналтириш, таълим жараёнида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ушбу билимларни касбий фаолиятни кўникма ва маҳоратга айлантириш таълим тизимининг устувор йўналиши бўлиши лозим.
Ўзбекистан Республикасининг ижтимоий - иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳа - бу узлуксиз таълим бўлиб, у кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси ҳисобланади.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим стандартлари асосида турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини уз ичига олади: • мактабгача таълим; • умумий ўрта таълим; • касб-ҳунар таълими; • олий таълим; • олий ўқув юртидан кейинги таълим; • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; • мактабдан ташқари таълим.36
• Касбни тўғри танлаш - инсон турмушида муҳим қадамдир, ёш авлоднинг бутун ҳаётидаги муваффақияти кўп жиҳатдан касбнинг қанчалик тўғри танланишига боғлиқ. • Касбни тўғри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг қизиқишига, майлига, қобилиятига ва имкониятларига мос бўлиши учун унинг соғлигини, ўзлаштиришини ва ҳиссиётларини хисобга олиш лозим, булар ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда хаммадан кўра кўпрок қарор топади ва намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сонли Фармонида ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шаклларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтириш, таълим ва тарбиянинг самарали усулларини жорий этиш алоҳида белгилаб қўйилди.
Касбни мустақил танлаш кичик ёш давриданоқ бошланиб инсоннинг келажакдаги бутун ҳаётига таъсир этадиган зарурий қарор қабул қиладиган ўспиринлик даврида якунланади. Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарни мустақил танлашга кичик ёшдан тайёрлаш учун уларнинг психофизиологик хусусиятлари асосида ташкил этиш лозим. Бунинг учун таълим тизимининг махсус касбга йўналтириш дастури бўлиши мақсадга мувофиқдир. “Умумий ўрта таълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш” тўрт босқичдан иборат бўлиб, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб бориш ҳамда меҳнат қилиш кўникмасини, малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган махсус дастур амалиётга киритилган.
Мазкур дастурда касб-ҳунарга йўналтиришнинг аниқ мақсадлари, вазифа ва йўналишлари, мактаб ўқувчилари билан олиб бориладиган касб-ҳунарга 37
йўналтириш ишларининг босқичлари белгилаб берилган ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази фаолияти янада такомиллаштириш белгиланган, ушбу босқичлар орқали умумий ўрта таълим мактабларидаги касбга йўналтириш ишларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш сифатида тадқиқ қилинди.
Умумий ўрта таълим мактабларида узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш Дастурига кўра: Биринчи босқич “Касблар алифбоси” билан танишиш, эрта касб-ҳунарга йўналтириш. Мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдан бошлаб касб-ҳунарга йўналтириш ишлари ташкил қилинади ва амалга оширилади.
Эрта касб-ҳунарга йўналтиришнинг асосий мақсад ва вазифалари: - болаларда инсонлар турли касб эгалари ҳақидаги билим ва тасаввурларининг ривожланиши ва шаклланиши; - болаларда турли ҳамда кенг тарқалган касбларга қизиқишини, ривожлантириш ва унга ижобий муносабатни шакллантириш; - катталар меҳнати, меҳнат натижаси, меҳнат қуроллари ҳақидаги бирламчи тасаввурларини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиш; - мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида меҳнат малакалари ва кўникмаларини оилавий шароитда тарбиялаш юзасидан ота-оналарга тавсиялар бериш.

Download 119.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling