1. Экологик аҳвол ва вазият тўғрисида тушунча
Экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари
Download 49.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqfalsafa ozod (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий адабиётлар.
4. Экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари. Ўзбекистон ҳудудининг талай қисмида асосан ўртача экологик вазият хукм суради, фақат муайян кичик ариалларда кескин ва танг фалоқатли даражадаги экологик вазиятлар мавжуд.
Республикада экологик вазиятларни тадрижий ўзгариши жиҳатидан қуйидаги йўналишлари мавжуд: 1) майдони мунтазам кенгайиб борувчи; 2) Қуйи (олдий) вазиятдан юқори (мураккаб) вазиятга барқарор ўтиб борувчи; 3) Барқарор ўзгармас; 4) мураккаб вазиятдан оддий вазиятга қараб ўзгарувчи; 5. Республикада экологик ҳавфсизликни таминлаш биринчи даражали ва кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланди. Экологик ҳавфсизликни таъминлаш борасида бир қатор бир-бири билан боғлиқ жумбоқли масалаларни ҳал қилиш лозим бўлади. Уларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз. 1. Экологик (биоэкологик,, геосистемали мониторингни амалга ошириш устивор аҳамиятга эга. Ўзбекистонда бу иш амалга оширилади. Лекин уларни кўлами ва эгаллаган талабга мутлақо жавоб бермайди. 2. Янги кўриладиган саноат корхоналари ва бошқа инженерлик қурилмалар, гидротехник қўрилмалар учун мунтазам экологик экспертиза ўтказиш максадга мувофиқ. 3. Эковазиятни бошқариш ва тегишли тадбирлар мажмуасини қўллаш учун негиз сифатида турли масштабларда эҳологик ва табиатни муҳофаза ҳариталарини яратиш шарт. Уларни ҳар йили янги маълумотлар билан янгиларини бойитиб борилиши,янгиларини тузиб бориш амалий аҳамиятга эга. Ўзбекистонда табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик асосларини ишлаб чиқиш борасида талай ишлар қилинган, уларнинг аксарияти амалиётга йуналтирилган. Ўзбекистонда аксарият катта ҳудудда экологик вазият ресурсларининг ифлосланиши туфайли хатарлидир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва бошқа сабаблар билан боғлиқ, вазиятлар кейинги ўринларни эгаллайди. Ўзбекистонда қуйидаги, яъни қанаатланарли, ўртача, қескин, танг ва ҳалокатли экологик вазиятлар мавжуд. Каноатланарли экологик вазиятлар; тизма тоғларнинг сув айирғич чизиғи, баланд ва ўртача баландликдаги тоғларнинг ёнбағирлари: Ўртача экологик вазият ўртача баландликдаги тоғлар ва Устюрт платосининг айрим ҳудудларига ўсимлик қопламининг бузилиш белгилари кўзатилади. Кескин экологик вазиятларга; маъданлар қазиб олинаётган худудлар, паст тоғ ён бағирлари киради. Танг экологик вазият; Қуйи Амударёда Хоразм вилояти, Қорақалпоғистоннинг катта қисми киради. Фалокатли экологик вазиятга; Орол бўйи, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани ва бутун орол денгизининг акваторияси киради Xулоса Экология масаласи Ўзбекистон Республикасида давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу соҳага оид кўплаб қонун ва қарорлар ишлаб чиқилмоқда, давлат дастури қабул қилинган. Экологик сиёсат ижтимоий-иқтисодий йуналтирилган бўлиб экологик концепцияни қайта қуриш борасида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган. Барқарор ривожланишга эришиш экологик ва иқтисодий жиҳатдан тараққиёт негизида амалга оширилганда самарали бўлади. Барқарор ривожланишга эришиш қатор тадбирларни амалга оширилишини такозо этади. Асосий адабиётлар. 1. Абирқулов Қ.H., Ҳожиматов А.Н., Ражабов Н. Экология, Ўқув қўлланма — Т. 2002. 2. Акимов Т.А., Кузьмин А.П., Хаскин В.В. Экология. Природа — человек - техника. - М.: ЮНИТИ , 2001. 3. Рафиқов А.А., Абирқулов Қ.H., Ҳожиматов А., Экология. Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси. 2004 4. Рыночние методы управления окружающей средой. Учебное пособие. -М., 2002. 5. Экономика и экология (под. ред. Н. Н. Агапова). М.: Российская Экономическая академия, 2000. 6. Новиковиков Ю.В. Экология, окружающая среда и человек. — М., 2003.3.3. Download 49.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling