1. Электр токининг инсон организмига таъсири. Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana16.09.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1679748
1   2   3   4   5
Bog'liq
Hujjat

Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси
Агар электр қурилмаси корпусида инсон ҳаёти учун хавфли 
кучланиш ҳосил бўлиб қолса, уни тезда ўчириш имкониятини 
берадиган қурилмаларга муҳофазаловчи ўчириш қурилмалари 
дейилади.
Бундай токнинг ҳосил бўлишига масалан, электр токи фазаси 
корпусга уриб кетиши, тармоқда ҳисобга олинган кучланишга 
нисбатан кучлироқ кучланиш пайдо бўлиши ва бошқалар сабаб 
бўлади. Бунда электр тармоқда электр параметрларининг 
ўзгариши рўй беради. Масалан, электр қурилмаси ток 
ўтказмайдиган қисмларида кучланиш пайдо бўлади, фазадаги 
кучланиш ерга нисбатан ўзгаради ва бошқалар.
Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси, хавф ҳосил қилган 
электр асбобни 0,2 с дан ошмаган вақт давомида ўчириш 
имкониятини бериши керак.
Муҳофазаловчи ўчириш асбоби бир қанча қисмлардан 
ташкил топган бўлиб, асосан электр системасида бирор бир 
параметрнинг 
ўзгаришини 
сезиб, 
электр 
системасига 
берилаётган токни автоматик узувчи қурилмага сигнал беради. Бу 
элементларнинг асосийси қабул қилувчи қурилма бўлиб (асосан 
қабул қилувчи қурилма сифатида реле қўлланилади), у электр 
системасидаги параметр ўзгаришларини қабул қилади, агар 
келаётган сигнал кучсиз бўлган ҳолда уни кучайтирувчи қурилма 
ўрнатилади, шунингдек, бу системанинг тўғри ишлаётганлигини 
текшириб турувчи назорат асбоблари ҳамда сигнал лампалари 
ўрнатилиши мумкин.
Автоматик токни узиш қисмининг вазифаси олинган 
сигналга асосланиб электр қурилмасини таъминлаётган электр 
тармоғининг бутунлай узиб қўйишдан иборат.


Электр системаларининг сақловчи қурилмалари системада 
электр қуввати номинал миқдордан ортиб кетган тақдирда 
автоматик равишда токни узиб қўяди. Муҳофаза қурилмаси 
электр системасидаги ток қуввати номинал миқдордан 25% ортиб 
кетса, муҳофаза қурилмасига ўрнатилган эрувчан қисм эриб 
кетади ва ток келиши тўхтайди. Бу эрувчан қисмни электр 
системасига берилаётган 
ток кучининг максимал зарур миқдорига мослаб танланади. 
Унинг эриб кетиш вақти ундан ўтаётган ток кучига боғлиқ.
Агар ток кучи бирданига 2,5 марта ортиб кетса, эрувчи қисм 
0,2 с давомида эриб кетади.
Сақловчи қурилмаларнинг пробкасимон, пластинкали ва 
трубкасимон турлари бўлади, уларнинг ҳаммасида ҳам эрувчи 
қисмни ўзгартириш имконияти бор.
Электр ёрдамида қўлда ишлатиладиган - дрел, гайка 
бурагич, 
силлиқловчи, пардоз бериш машиналари 
ва 
бошқаларга электр токига осон уланиб, осон ўчирилиши, 
ишлатиш даврида ток ўтказувчи қисмларига одамнинг тегиб 
кетиш 
ва 
ток 
таъсирига 
тушиб 
қолиш 
хавфи 
бўлмаслиги талаблари қўйилади.
Бундай асбоблар билан ишлаганда электр токи таъсирига 
тушиб қолиш, унинг металл корпуслари орқали, яхши ерга 
уланган металл қисмларда туриб ишлов бераётган вақтда, зах 
хоналарда иш бажаришда, шунингдек, очиқ ҳавода иш олиб 
борганда бўлиши мумкин. Хавфли шароитларда ишлаганда ушбу 
электр асбобларини электр хавфи даражасини камайтириш учун 
ишлатиш кучланиши 36 В дан ошмаган, 1 квтгача қувватга эга 
бўлган, частотаси 200 Гц ли электр қувватидан фойдаланиш 
тавсия этилади.


Қўлда ишлатиладиган асбобларни 110 ва 220 В 
кучланишларда ишлатишга фақат хавфсиз хоналарда иш олиб 
боришда рухсат этилади.
Қўлда ишлатиладиган электр асбобларининг тузилишида 
хавфсизликни таъминлаш элементлари бўлиши, шунингдек, 36 В 
кучланишдан ортиқ, кучланишда ишлайдиган асбоблар учун, 
диаметри 4 мм дан кам бўлмаган ўтказгичдан тайёрланган, нол 
симига ёки ерга уланган симга улаш учун қисқичга эга бўлиши 
шарт.
Электр асбобини токка улаш кўп симли кабеллардан ташкил 
топган бўлиши, оддий сим бўлган тақдирда резина шланг 
кийгизилиб муҳофазаланган бўлиши лозим.
Кўпинча бундай кабеллар таркибида нолга, ерга улаш учун 
мўлжалланган симлар ҳам бўлади. Розеткаларда эса ерга уланган 
ёки нол сими нуқталари бўлади.
Электр қурилмаларида қўлланиладиган муҳофаза воситалари
Электр қурилмаларида ишлаётганлар учун муҳофаза 
воситаларининг энг мукаммал қилиб бажарилганлари ҳам баъзи 
бир ҳолларда электр хавфсизлигини тўла таъминлай олмайди. 
Масалан, электр токи ўтказгичлари яқинида ишлаётган кишилар, 
агар бу электр ўтказгични мустаҳкам ток ўтказмайдиган муҳофаза 
қобиқлари билан жиҳозламаса, электр хавфи бўлиши аниқ. 
Шунингдек, баъзи бир ишларни электр токини ўчирмаган ҳолда 
бажаришга тўғри келади, бунда электр асбобларининг 
тутқичларини муҳофазалаш талаб қилинади.
Баъзи бир ҳолларда 
(масалан, ўчириш қурилмаси узоқда бўлса), унда ток 
кучланиши 1000 В дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр 
симларини сопи ёғочли бўлган болталар билан кесиш ёки 
зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг кийимидан 
тортиб ток таъсиридан қутқариб олиш мумкин. Агар электр 


токининг 
кучланиши 
1000 
В 
дан 
ортиқ бўлса, 
у ҳолда диэлектрик қўлкоп ва электр изоляцияси мустаҳкам 
бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак.
Агар жароҳатланган киши баландликда бўлса кучланишни 
ўчиришдан олдин унинг хавфсизлигини таминлаш, йиқилиб 
тушишини олдини олиш керак. Баданнинг ток тегиб яраланган 
жойига қуруқ стерилланган боғлам қўйиш лозим.
Электр токидан шикастланишнинг барча ҳолатларда 
жароҳатланган кишини ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар 
врачга мурожаат қилиш лозим.
Электр таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш 
унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар таъсирланган киши 
хушини йўқотмаган бўлса, унинг тинчлигини таъминлаб, врач 
келишини кутиш ёки тезда даволаш муассасасига олиб бориш 
зарур.
Агар ток таъсирида хушини йуқотган, аммо нафас олиши ва 
юрак тизими ишлаётган бўлса, уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, 
камари ва ёқасини бўшатиш ва соф ҳаво келишини таъминлаш 
зарур. Нашатир спирти хидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини 
ва қўлларини ишқалаш яхши натижа беради.
Агар 
жароҳатланган 
кишининг 
нафас 
олиши қийинлашса, қалтираш ҳолати бўлса, аммо юрак уриш 
ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас 
олдириш зарур.
Клиник ўлим холати юз берган тақдирда сунъий нафас 
олдириш билан бир қаторда юракни устки томондан 
массаж қилиш керак.
Сунъий нафас олдириш жароҳатланган кишини ток 
таъсиридан қутқариб олиш, унинг ҳолатини аниклаш биланоқ 
бошланиши керак. Сунъий нафас олдириш "оғиздан-оғизга" деб 


аталувчи 
усул 
билан, 
яъни 
ёрдам 
кўрсатувчи 
киши ўз ўпкасини ҳавога 
тўлдириб, 
жароҳатланган 
киши оғзи орқали 
унинг ўпкасига 
бу 
ҳавони 
ҳайдайди. 
Одам ўпкасидан чиққан ҳаво, иккинчи одам ўпкаси ишлаши учун 
етарли миқдорда кислородга эга бўлиши аниқланган. Бу усулда 
жароҳатланган 
киши 
чалқанча 
ётқизилади, оғзи очиб 
тозаланади, ҳаво ўтиш йулини очиш учун бошини бир қўл билан 
кўтарилади, иккинчи қўл билан даҳанидан тортиб, даҳанини 
буйни билан тахминан бир чизиққа келтирилади. Шундан кейин 
кўкрак қафасини тўлдириб нафас олиб, куч
билан бу ҳавони 
жароҳатланган киши оғзи орқали пуфланади. Бунда ёрдам 
кўрсатаётган киши оғзи билан, жароҳатланган кишининг оғзини 
бутунлай беркитиши ва бармоқлари ёрдамида унинг бурнини 
беркитиш керак.
Шундан кейин ёрдам кўрсатувчи бошини кўтариб, яна 
ўпкасини ҳавога тўлдиради. Бу вақтда жароҳатланган киши 
пассив равишда нафас чиқазади.
Бир минутда тахминан 10-12 марта пуфлашни дока, 
даструмол ёки бошқа сунъий нафас бериш мосламалари орқали 
ҳам бажариш мумкин. Агар жароҳатланган киши мустақил нафас 
олишини тиклаган тақдирда ҳам, сунъий нафас олдиришни 
бемор ўзига келгунча давом эттирилади.
Юракни ташқаридан массаж қилиш жароҳатланган киши 
организмидаги қон айланишни сунъий равишда тиклаб туриш 
мақсадида амалга оширилади.
Қорин бўшлиғидан кўкрак қафасига ўтгандан кейин 2 
бармок юқоридан массаж қилинадиган жойни белгилаб, қўлни 
бир-бири устига тўғри бурчак шаклида қўйиб, жароҳатланган 
кишининг кўкрак қафаси тана оғирлиги билан 15-25 кг 
миқдордаги куч билан босилади.


Босиш секундига 1 марта кескин куч билан бўлиши керак. 
Бунда кўкрак қафаси ичкарига қараб 3-4 см пасайиши керак ва бу 
юрак уриши ритмига мослаб давом эттирилади.
Массаж қилиш сунъий нафас олдириш билан биргаликда 
олиб борилиши керак.
Агар ёрдам кўрсатаётган киши бир ўзи 
бўлса, ҳар икки марта пуфлагандан кейин 15 марта 
кўкрак қафасини босиши керак. Жароҳатланган кишининг юрак 
уриши мустақил бўлганлигини унинг пульсини текшириб 
билинади. Бунинг учун юқоридаги вазифаларни 2-3 секундга 
тўхтатиб, томир уриши санаб кўрилади.

Document Outline

  • ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling