1. Фанни ўрганишдан мақсад. Магнийнинг тавсифи. Магний қотишмалари


Download 78 Kb.
bet1/6
Sana23.03.2023
Hajmi78 Kb.
#1288000
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Магний ва унинг қотишмалари. Титан ва унинг қотишмалари. Қийин эрувчи металлар


Магний ва унинг қотишмалари. Титан ва унинг қотишмалари. Қийин эрувчи металлар
Режа:


1. Фанни ўрганишдан мақсад.
2. Магнийнинг тавсифи.
3. Магний қотишмалари.
4. Титан ҳақида маълумот.
5. Титан қотишмалари тавсифи.
6. Ниобий ҳақида маълумот.
7. Тантални олиш усули.
8. Молибден ва вольфрамни олиш усуллари.


Магний ва унинг қотишмалари

Магний энг кўп тарқалган металлар тоифасига киради. Қотишмаларнинг зичлиги камлиги сабабли, магний солиштирма мустахкамлиги тавсифи бўйича, баъзи бир конструкцион пўлатлар, чўян ва алюминий қотишмаларникидан ортиқдир. Магний қотишмалари қиздирилган холатида яхши прессланади, болғаланади, юмалатилади ва кесиб ишлов берилади. Баъзи магний қотишмалари демпферланиш хусусиятига эгадир.


Магний қотишмалари, эгилишга ишлайдиган деталларни тайёрлашда қўлланилади. Улар магнитланмайди ва урилганда, ишқаланганда учқун чиқмайди. Уларни конструкцион материал ва махсус физикавий-химиявий хоссалари материал сифатида қўлланилади. Магний қотишмалари осон пайвандланади, айниқса аргонли пайванда. Магний қотишмаларини термик ва термомеханик усулларда ишлов бериб мустахкамлигини орттирилади.
ГОСТ804-72га мос равишда бирламчи магний 3 хил маркада ишлаб чиқарилади МГ90, МГ95 ва МГ96 (бунда мос равишда магний 99,9; 99,95 ва 99,96 бўлади), қўйма оғирлиги 8,0±1,0кг бўлади.
Магний – химиявий актив металл бўлиб, ҳавода оксид қатлами шаклида юзаларда оксидланиб қолади. Дистирланган совуқ сув магнийга унча таъсир қилмайди. Денгиз ва минерал сувда магний емирилади. Бир қанча минерал кислота ва тузларни сувдаги эритмасида магний эриб кетади. У хром кислотаси, ишқорли сода, бенизин, керосин ва минералли ёғда чидамлидир. Шунинг учун улардан юқоридагиларни ташиш ва сақлаш учун сув қувурлари, баклар, цистернялар ясашда қўллаш мумкин.
Магнийни емирилишдан сақлаш учун, унинг юзасига юпқа оксид қатлами ёки лак бўёқ қатлами сурталади.

Магнийнинг физика-химиявий ва механикавий тавсифи.



Зичлиги, гҒсм3

Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling