1. Фанни ўрганишдан мақсад. Магнийнинг тавсифи. Магний қотишмалари
Download 78 Kb.
|
Магний ва унинг қотишмалари. Титан ва унинг қотишмалари. Қийин эрувчи металлар
Қийин эрувчи металлар
Қийин эрувчи металлар асосан юқори температурада ишловчи техникаларнинг янги конструкция материалини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Таркибида ниобий, тантал, молибден ва вольфрам бўлган оташбардош қотишмаларнинг келажаги яхшидир. Ниобий Компакт ниобийни металл керамика ёки металлургия йўли билан олинади. Слитка кўринишидаги хом ашёдан ярим махсулотни, уни қиздириб деформациялаш, болғалаш, юмшатиш ёки пресслаш йўли билан олинади. Болғалаш жараёнини 1000 –1500 С (легирланмаган металл) ёки 1400 –1700 С (қотишмалар)да амалга оширилади. Пресслашни 1400 –1500 С да бажарилади. Ниобийга кесиб ишлов беришда, уни кесувчи асбобга ёпишиб қолишини хисобга олинади. Кесувчи асбобни махсус суюқлик ёки эмулсия билан совутиб турилади. Ниобийни хамма турдаги (ацетил-водородлидан ташқари) пайвандлаш усули билан пайвандлаш мумкин. Энг яхши пластик чокни электрон-нурли пайвандлашдан олинади. Ниобийни пўлат билан, никелли ва обальтли қотишмалар билан пайвандлаш мумкин. Ниобийнинг ёйда эритиб олинганини мустахкамлик электрон нурида эритиб олинганига нисбатан кам бўлади. Оташбардош легирланган пўлат ва қотишмаларни олишда, нисбий асосий компонент ҳисобланади. Нисбий қотишмалари химия машинасозлигида, радио-электроникада, ядро реакторида, авиацияда қўлланилади. ТанталКомпакт тантални асосан порошокдан олинади. Тантал порошогини гидравлик прессда, 3000 тс кучда 2,5–10кг оғирликдаги ярим махсулот кўринишига келтириб зичланади. Уни 2600 С температурадаги юкор вакуумда, ундан элект токини ўтказилиб пиширилади. Сўнгра совутиб болғаланади ва қайтадан пиширилади. Олинган тайёрламани совуқ пластик деформациялаш йўли билан лист, фольга ёки сим кўринишига келтирилади. Металли тантални қиздирганда газларни ўзига ютади. Шунинг учун уни пластиклиги, магнитланиши, коррозияга чидамлилиги камаяди, мустахкамлиги, қаттиқлиги, электрқаршилиги ортади. Тантални қиздириш жараёни, уни газ ютиш қобилиятини юқорилиги учун вакуумга ёки инерт газлари (орган ёки гелий) дан тозаланган атмосферада амалга оширилади. Тантални, ацитилен-водородли пайвандлашдан ташқари, хамма турдаги пайвандлаш усулларида пайвандлаш мумкин. Факат пайвандлаш вакуум ёки инертли мухитда бажарилади. Уни хоссасига асосан O, N, C, H чиқиндилар таъсир кўрсатади. Уларни тантал таркибида ортиши билан, уни қаттиқлиги ва мустахкамлиги ортади, пластиклиги эса камаяди. Бошқа металлар сезиларли миқдори ёрдамида тантални легирлаш мумкин, лекин бунда у ўз пластиклигини сезиларли даражада йўқотмайди. Бироқ уни оташбардошлигини ортириш учун, легирловчи сифатида вольфрам ва рений қўшилади. Тантал – қиммат ва камёб металлдир. Шунинг учун уни қотишмалари хам камдир. Тантал қотишмасиниг асосий афзаллиги юқори температурада (2000 С гача) хам ўта мустахкамлигидан, юқори пластикликдан, яхши ишлов берилиши ва пайвандланишидан иборатдир. МолибденСаноатда компакт молибденни порошокли металлургия, электро ёйли вакуумда эритиш, электрон-нурли эритиш усулларида олинади. Молибден ва унинг қотишмаларининг пластиклиги ва деформациялашни, уларни олиш ва тайёрлаш усулларига, тозалиги ва легирлаш даражасига боғлиқдир. Молибден слиткасини структураси электро-ёйли вакуум печида эритишда йирик донали бўлади, пластиклиги паст бўлиб, деформацияланиши қийиндир. Шунинг учун уни гидравлик прессларда зичлаш яхши натижа беради. Молибденнинг механик хусусияти, унинг тозалиги, тайёрлаш технологияси ва текшириш шароитига боғлиқ бўлади. Паст температурада молибден мўрт бўлади. Саноатда олинаётган молибденнинг асосий қисми пўлатни, никел ва бошқа қотишмаларни легирлаш учун қўлланилади. Молибден пўлат ва бошқа қотишмаларни легирлаш учун қўлланилади. Молибден пўлатнинг тобланишини ортиради, мўртликка мойиллигини камайтиради; никелли, кобальтли, хромли, ниобийли ва бошқа қотишмаларнинг оташбардошлигини ортиради. Молибден машинасозликда, асбобсозликда кенг қўлланилади. Download 78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling