1. Fasafaning predmeti


Ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги қарашлар


Download 133.18 Kb.
bet12/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

54. Ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги қарашлар.
Hayotning vujudga kelishi va mohiyati haqida hanuzgacha olimlar bir nuqtayi nazarga kelishmagan. Hayot — borliqning namoyon bo‘lish shakli. Tabiat va jamiyat haqidagi konkret fanlar borliqning muayyan xususiyatlarinigina o'rganadi. Borliqning umumiy xossalari hacida esa, falsafa fani tadqiqot olib boradi. Bu jihatdan falsafada hayot muammosiga nisbatan muayyan yondashuv shakllanganini alohida qayd etish lozim. Xo‘sh, hayot nima? Borliqning eng murakkab shakllaridan biri hayot va uning mohiyati haqida to‘xtalaylik. Biz hayot ekanmiz, olamni bilamiz. Hayotning xilma-xil turlari, shakllari borki, ular borliqning moddiy shaklini harakatga keltirishda, boshqarishda asosiy o‘rin tutadi. Hayotning eng murakkab shakli inson hayotidir. Bu inson ruhiyati, ongi, tafakkuri bilan chambarchas bog‘langan. Har bir odamga bir marotabagina hayot kechirish imkoniyati berilgan. Insonning qadr-qimmati shu hayotni qanday o‘tkazganligi bilan o‘lchanadi.
55. Фалсафада инъикос тушунчаси ва унинг шакллари.
ИНЪИКОС (фалсафада) — объектларнинг ўзаро таъсири натижасида модда, энергия ва ахборот алмашиши жараёни. Инъикоснинг энг содда шакли механик ўзаро таъсирдир. Мас, тупроқда ётган тош тупроқда ўз изини қоддиради. Жонли организмларда Инъикоснинг му-раккаброқ тури — таъсирланиш ҳодисаси содир бўлади. Mac, ёмғир чувалчангига иссиқ жисмни теккиз-сангиз, иссиқлик ҳақидаги информация (ахборот) чувалчангга таъсир қилади ва бунинг оқибатида чувалчанг танасини иссиқликдан олиб қочади. Бу оддий ҳимояланиш рефлексидир. Мураккаб жонли организмларда психик Инъикос рўй беради. Бу И. нинг олий шаклидир. Одамлар орасида эса сўзлар орқали фикр алмашиш ҳодисасига асосланган ижтимоий Инъикос мавжуд. Ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро таъсири оқибатида ижтимоий Инъикоснинг мураккаб шакллари намоён бўлади.
Инъикос мураккаб физик, кимёвий, биологик, психик ва ижтимоий жараён бўлиб, бу жараёнда иштирок этувчилар ўртасида модда, энергия ва ахборот алмашиниш ҳодисаси рўй беради.
Борлиқнинг тузилиш ҳолатига мос равишда Инъикос ҳам турли хил бўлади. Ноорганик ҳолатда механик, физик ва кимёвий Инъикос турлари учраса, органик ҳолатда эса биологик Инъикос таъсирланиш, мураккаб рефлектив жараёнлар, ин-стинктлар, ирсий ўзгаришлар кўри-нишида намоён бўлади. Ижтимоий ҳолатда эса инсоннинг руҳий, ижодий, интеллектуал фаолияти билан боғлиқ бўлган жамоавий хаттиҳаракатларида, ижтимоий ўзгаришларда, умумбашарий миқёсидаги муаммоларнинг вужудга келиши шаклида рўй беради. Мас, ҳозирги замонда бутун сайёрамиз микёсида вужудга келган экологик вазият ҳам жамият фаолиятининг табиатдаги Инъикос идир.
Шарқ фалсафасидаги инсон ўзининг ҳар бир ноўрин хаттиҳаракатлари учун қайсидир бир пайтда жавоб бериши муқаррар эканлиги ҳақидаги ҳикматли ran «ҳар қандай таъсир ўзининг акс таъсирига эгадир» деган маънони беради.
Инъикоснинг оний, бир лаҳзали, давомий, узоқ муддатли ва занжирли кечувчи турлари бор.
56.Табиат тушунчасининг кенг маъноси борлиқни, бутун дунёни барча ранг-баранг шакллари билан жамулжам ҳолда акс эттиради. Бу маънода «табиат» атамаси борлиққа нисбатан татбиқ этилади ва «материя» категориясидан ҳам кенгроқ фалсафий категория сифатида амал қилади, зеро у моддий ва маънавий асосларнинг бирлигидан иборат муайян яхлитлик сифатидаги инсониятни ҳам ўз ичига олган Коинотнинг бутун моддий-энергетик ва ахборот дунёсини қамраб олади. Айни шу маънода «табиат» тушунчаси фалсафанинг борлиқ муаммолари ўрганиладиган соҳаси, яъни онтологияда кенг қўлланилади. Мазкур атама кўрсатилган маънода фалсафада кўпроқ XIX асргача ишлатилган. Табиат тушунчасининг тор маъносиXIX асрда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва Ердаги эволюция жараёнлари муаммоларини тушунишга нисбатан янгича ёндашувлар юзага келиши, шунингдек Инсон дунёда ўз ўрнини англаб етиши билан шакллана бошлади. Шу маънода «табиат» атамаси муайян ҳажмгача торайиб, объектив борлиқнинг биосфера (Ж.Ламарк 1802 йилда биосфера атамасини муомалага киритган),
«ҳаёт соҳаси» деб номлаган қисминигина англата бошлади. Биосфера жонсиз табиатнинг аввалги ривожланиш маҳсули бўлиб, Ернинг ҳаёт кечаётган нозик қатламини ташкил этади. У атмосфера, гидросфера ва литосферанинг юқори қисмини қамраб олади. Биосферада инсон алоҳида ўрин эгаллайди. У жонли табиатнинг табиий қисми бўлсада, вақт ўтиши билан унга қаршилик кўрсатувчи фаол асосга айланди. Бу далилни у экология муаммолари йиғилишига қараб англай бошлади. Мазкур муаммолар кескинлашгани сари инсон ўзининг ўзгарган ҳолати ҳақида янада теранроқ мулоҳаза юритиб, табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси масаласини илмий, фалсафий ва амалий нуқтаи назардан ечишга ҳаракат қила бошлади.
Ноосфера. Ечимини топмаган экологик муаммолар хавфи кучайишига қараб одамлар танг вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида кўпроқ бош қотира бошладилар, уни бартараф этиш йўлида муайян қадамлар ташлашга ҳаракат қилдилар. Шу муносабат билан тўпланган тажрибадан, ўзгарган шароитлардан ўз вақтида чиқарилган тўғри хулосалар айниқса муҳим аҳамият касб этади. Бундай муҳим хулосалардан бири шундан иборатки, яқин ўтмишда ижтимоий ҳаёт икки мутлақо зарур шарт: тирикчилик воситаларини узлуксиз ишлаб чиқариш ва инсоннинг кўпайишига риоя этган ҳолда кечиши мумкин эди. Бунда табиий муҳит гўёки олдиндан берилган бўлиб, инсонга нисбатан муайян константа вазифасини бажарарди. Ундан фақат фойдаланиш лозим эди. Ҳозирги давр бу табиий мувозанатга жиддий тузатиш киритди. Энди ишлаб чиқаришнинг янги тури – табиий муҳитнинг ўзини ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга зарурат туғилди, бу эса инсон нафақат ижтимоий жараёнларда, балки ўзига бўйсунувчи табиий жараёнларда ҳам фаол асосга айланганини англатади.
«Ноосфера» атамаси илк бор ХХ асрнинг 20-йилларидан француз олимлар Э.Леруа ва П.Тейяр де Шарден томонидан ишлатила бошлади. Улар ноосферага идеал тузилма, сайёранинг биосферадан ташқаридаги алоҳида «тафаккур пардаси» сифатида қарадилар.
57.Harakat. Borliqning atributlari ichida uning asosiy mavjud lik usulini ifoda etuvchi xususiyati harakat hisoblanadi. Chunki borliq harakatsiz o‘zining strukturaviy yaxlitligini saqlay ol- maydi. Buni moddiy borliq misolida qarab chiqaylik. Faraz qiling, qarshimizda biror jism turibdi. Agar harakat bolmaganida edi, yoruglik nurlari shu jismga urilib bizga qaytmagan bolar edi, ya’ni biz uni ko‘rmagan bolar edik. Shuningdek, bu jismning yaxlitligini saqlab turgan molekulalar, atomlar, elementar zar- rachalar oltasidagi o‘zaro ta’sirlar ham bolmasdi. Natijada bu jismning strukturaviy birligiga putur yetgan bolar edi. Tevarak- atrofimizdagi predmetlar va hodisalar harakat tufayli o‘zining muayyan tartibini va birligini saqlab turadi, shu tufayli, o‘sish, ulg‘ayish, ravnaq topish, rivojlanish mavjuddir. Harakat, bir tomondan, moddiy jismlar o‘rtasidagi va ularni tashkil etuvchi elementlar oltasidagi aloqadorliklarning natijasi, boshqa tomondan esa, ulardagi o‘zgarishlar sifatida sodir bo‘ladi. Shu nuqtayi nazardan ham falsafaning harakat bu umuman bar qanday o‘zgarishdir, deyilgan ta’rifi juda olinlidir. Harakatning manbayi haqida gap ketganda, ana shu o‘zgarishlarning asosida yotuvchi o‘zaro ta’sirlar va ular orasidagi munosabatlar nazarda tu- tiladi. Demak, har qanday harakatning manbayi shu sistemadagi ichki o‘zaro ta’sirlar ekan, har qanday jismning mavjudligini, eng avvalo, uning ichki aloqadorliklari ta’minlaydi. Harakatning turlari haqidagi mulohaza, asosan, o‘zgarishlar- ning xususiyatiga asoslangan. 0‘zgarishlar oddiy fazoviy siljishdan tortib, murakkab ijtimoiy o‘zgarishlargacha takomillashib borgan. Shu tufayli harakatga faqatgina fazoviy siljish, deb qaramaslik lozim. Bunday qarash olamdagi barcha jarayonlarga mexanik ha rakat nuqtayi nazaridan yondashishni vujudga keltiradi. Aslida olamda o‘zgarishning xilma-xil kolinishlari mavjud bolib, ular bir-biridan sifatiy farq qiladi.
58.Ҳаракатнтнг икки типи тўғрисида гапириш тўғри бўлади. Биринчиси – предметнинг сифати, унинг барқарорлиги билан боғлиқ бўлган ҳаракат. Нарса ва ҳодисаларда доимо баъзи ўзгаришлар содир бўлиб туради, ва у ҳеч қачон вақтда ўз-ўзига айнан бўлмайди. Аммо биз биламизки предметлар ўзгарувчандир, у ҳолда биз предметларнинг барқаролиги ҳақида сўз юритишимиз мумкинми? Бу энг қадимий фалсафий муаммо. “Ҳамма нарса оқиб туради”, “Оқаётган дарёнинг сувига икки марта тушиб бўлмайди” машҳур Гераклитнинг ибораси айнан шу муаммога бағишланган десак хато бўлмайди. Антик файласуфлардан яна бири Кратил, бу тезисни ўта релятивизм даражасига кўтариб, оқаётган дарёнинг суви доимо ўзгариб турганлиги сабабли, икки марта эмас, ҳатто бир марта ҳам тушиб бўлмайди, деган экан. Чунки нарсаларнинг ўта оқувчанлиги боис, биз ҳатто унинг номини айтишга ҳам улгурмаймиз. Нарсаларни ажратиб кўрсатиш учун уларни фақат бармоқларимиз билан ишора қилиб кўрсатишимиз мумкин холос, деб ҳисоблаган эди Кратил.
Юқоридаги мазкур муҳокамада нарса ва жараён, барқарорлик ва ўзгарувчанликнинг бир-бирига қарши қўйилганлигини кузатишимиз мумкин бўлади.
Одатда, инсон тафаккури воқеликни барқарор узил-кесил қайд этилган, чегараланган ва ўзаро таъсирда бўлган жараёнларга ажратади. Илмий далилларга асосланган фалсафий таҳлил ҳам ҳар қандай нарса жараёнлардан иборат эканлигига шубҳа билдирмайди. Агар биз бирон бир объект, айтайлик, стол, стул, уй ҳақида гапирар эканмиз, улар ўз сифатларини сақлайди. Бир қарашда, оддий онг нуқтаи назаридан бу шундай бўлиши ҳам керак. Лекин на стол ( агарада у ёғоч, тахатадан ясалага бўлса) тахта молекуласидаги ядрога нисбатан электронлар ҳолати, на ядродаги протон ва нейтронлар аввалгидай бир хил бўлмайди. Стол устига Қуёш нурлари тушар экан, стол сиртидаги молекулалар, атомларда ўзгаришлар содир бўлади: стол устига тушаётган фотонлар электронларни уриб чиқаради(фотоэффект). Аммо барча шунга ўхшаш ўзгаришларда, баъзи белгилар тўплами қайта тикланади, сақланади. Бу эса столнинг муайян нарса эканлиги ва унинг бошқа нарса ва предметлардан фарқ қилиниши ни кўрсатади.
Ҳаракат кенг маънода умуман ҳар қандай ўзгариш ҳақидаги тасаввур сифатида талқин қилинади. Ҳаракатни умуман ўзгариш сифатида тушуниш ҳаракат турларининг бутун ранг-баранглигини унинг муайян турига боғлаш тўғри эмаслиги ҳақида огоҳлантиради ва ҳаракат шаклларининг умумий хусусияти ва бир-бирига айланиш қобилиятига ишора қилади. “Умуман ўзгариш” деганда, бизнинг улар ҳақидаги фикр-мулоҳазаримиздан қатъий назар, объектив мавжуд бўлган барча ўзгаришлар, турли жараёнлар назарда тутилади. бутун
59.Harakat shakllari. Falsafada harakat shakllarini turkumlash- ning bir qancha boshqa kolinishlari ham bor. Ayrim olimlar ha rakat shakllarini har bir fanning nomi bilan boglash kerak, deb hisoblashadi. Bunday qarashning xatoligi shundaki, fanlarning ko‘pchiligi harakat shaklini emas, balki miqdoriy munosabatlar va holatlarni aks ettiradi. Masalan, geodeziya yoki geometriya, trigonometriya yoki topografiya, chiziqli algebra qanday harakat shaklini olganadi? Kibernetika esa ham tabiatda, ham jamiyatda amal qiluvchi boshqarish jarayonlarini olganadi, ya’ni bu fan bitta emas, balki bir qancha harakat shakllarini qamrab oladi. Harakat shakllarini turlash bo‘yicha quyidagi tabiiy-ilmiy konsepsiya ham diqqatga sazovordir. Mazkur konsepsiya bo‘yicha harakat shakllari quyidagicha turlanadi: fizik harakat (elementar zarrachalar, maydon va aiomlarning harakati), kimyoviy hara kat (atomlar va molekulalarning harakati) Vc bunda harakatning rivojlanishi ikki yo‘nalishga ajraladi: 1) harakat rivojlanishining yuqori yolialishida biologik harakat shakllanadi; 2) harakat rivojlanishining quyi yo‘nalishida esa geologik harakat shakllanadi, biologik harakatning taraqqiyoti ijtimoiy harakatga olib boradi. Yana bir boshqa konsepsiyada esa harakat borliqning tashkiliy tuzilish darajalariga mos ravishda turlangan. Bu konsepsiyada ha rakat shakllari uchta sinfga ajratiladi: notirik tabiatda — elemen- tar zarrachalar va maydon harakati, tirik tabiatda - hayotning namoyon bo‘lishi, jamiyatda — odamning faoliyati. Ijtimoiy harakat bizga ma’lum bolgan harakat shakllari ichi da eng murakkabi bolib, unda insonning ongli faoliyati, inson tafakkuri, ijtimoiy guruhlarning faoliyati, o‘zaro munosabatlari, jamiyat miqyosidagi ijtimoiy fikr birgalikda harakatga keladi. Bu harakatni chiziqli, batartib harakatlar bilan mutlaqo taqqoslab bolmaydi. Uning kelajagini bashorat qilish ham ola murakkabdir.


60.Fazo va vaqt, makon va zamon. Borliqning asosiy yashash shakllariga makon va zamon, ya’ni fazo va vaqt kiradi. Fazo nar salarning kolamini, hajmini, o‘zaro joylashish tartibini, uzlukli yoki uzluksizligini ifodalasa, vaqt hodisalarning ketma-ketligi, jarayonlarning davomiyligini ifodalaydi. Ma’lumki, har qanday moddiy jism joyga, kolamga, hajmga ega. Fazo — vaqtning muayyan lahzasida olamni tashkil etgan nuqtalarning o‘zaro joylashish tartibini aks ettirsa, vaqt esa fa- zoning muayyan nuqtasida ro‘y beruvchi hodisalar ketma-ketligi tartibini ifodalaydi. Fazo va vaqt tushunchalari, ko‘p hollarda, fors tili ta’sirida yozilgan adabiyotlarda makon va zamon, deb ham ataladi. Bu tushunchalar fazo va vaqtning tashqi, nisbiy xususiyatlarinigina aks ettiradi, xolos. Fazo narsalar joylashadigan joy ma’nosida, vaqt esa hodisalar bolib oladigan muddat ma’nosida ishlatiladi.


61.Fazo va vaqtni tushunish bo‘yicha substansial va relyatsion yondashishlar mavjud. Substansial konsepsiya tarafdorlari fazoni narsalar joylashadigan idish, bo‘shliq deb bilishadi. Ularning fik richa, hamma narsa fazo ichiga joylashtirilgan. Fazo o‘ziga nar- salarni sig‘diruvchi substansiya. Hech narsasi yo‘q, ya’ni narsalar solinmagan fazo ham bolishi mumkin, deyiladi. Relyatsion kon sepsiya tarafdorlari esa, narsalar fazoviy olchamga ega, deyishadi.Hech narsasiz fazoning bo‘lishi mumkin emas. Bu farqni relya- tivistik fizika asoschisi Albert Eynshteyn shunday tushuntirgan edi. Faraz qilib, bir kazarma soldatlarni ko‘z oldingizga keltiring. Ilgarigi, Nyuton fizikasiga ko‘ra, soldatlar chiqib ketishi bilan kazarma bo‘sh qoladi, ana shu substansial konsepsiyadagi fazodir. Yangi fizikaga ko‘ra, soldatlar chiqib ketishi bilan kazarma ham yo‘qoladi. Bu relyatsion konsepsiyadagi fazodir.
62.Ривожланиш коцепциялари. Г.Спенсер ривожланишни бутун табиатнинг тадрижи билан боғлайди. Унинг фикрича, ривожланиш бир хилликдан кўп хилликка, одийдан мураккабга қараб борувчи жараёндир. Ривожланишни универсал методологик принцип сифатида эмас, жузъий илмий тушунча сифатида талқин этади.
Ривожланишнинг антропологик концепциясига кўра, ривожланишни “инсон-табиат” ва “инсон-инсон” муносабатларидан изламоқ лозим. Ривожланишнинг яна бир коцепцияси – ижодий эволюционизмда (эмержентизм) ривожланиш янги сифатнинг вужудга келиши тарзида тасаввур этилади. Бу концепция тарафдорларидан бири Л.Морган ўзининг 1922 йилда чоп этилган “Эмержент эволюция” номли асарида янги сифат системанинг ички ижодий қудрати шарофати билан вужудга келишини асослаб берди.
XX-асрда ривожланишнинг янги коцепциялари пайдо бўлди. Улардан бири – мувозанат назариясида ривожланиш қуйидаги принциплар асосида содир бўлиши баён этилади. 1) ривожланиш “мувозанат-бузилиш-мувозанат” тарзида содир бўлади; 2) мувозанатнинг энг асосий хусусяти унда зиддиятларнинг йўқлигидир; 3) мувозанат ташқи таъсир остида бузилади; 4) мувозанат ташқи таъсирга мослашиш орқали тикланади; 5) мувозанат мутлақ, бузилиш эса нисбийдир. Бу концепция асосан Л.Ф.Уорд ва Ле Дантек томонидан ривожлантирилди.
63.Ривожланишнинг умумий қонунлари ва категориялари. Ривожланиш – оламдаги илгариланма ҳаракатни, объектлардаги сифатий ўзгаришларни, борлиқдаги янги шаклларнинг вужудга келишини ифодоловчи фалсафий категория. Асрлар мобайнида инсоният онгида ривожланиш ғояси шаклланиб келгандир. Дастлаб бу ғоя бир ҳодисанинг вужудгакелиши ва бошқасига айланиши ҳақидаги тасаввур шаклида уйғонган. Бундай айланишни эса ёпиқ доира шаклида, яъни бир нарсанинг қайта ана шу нарсанинг ўзига айланиши тарзида тушунишган. Масалан, қадимги юнонлар дунёда ҳамма нарса такрорланади ва айланиб-айланиб маълум мудда ўтгач «ўзининг дастлабки доирасига» қайтиб келади, деб ҳисоблашган. Дунё мангу ва яратилмаган, у муайян циклда такрорланувчан хилқатдир. Гераклит: «Дунё ягонадир ва у на бирор одам, на бирор худо томонидан яратилмаган, у бўлган, бор, бўлади ва у мангу алангаланиб ва сўниб турувчи оловдан иборатдир»- деб хитоб қилган эди.Даврийлик ғоясига қарама-қарши равишда ўрта асрларда вақтнинг ўз йўналишига эгалиги, орқага қайтмаслиги ҳақидаги ғоя пайдо бўлди. Христиан фалсафасида инсон тарихининг туғилишидан ўлимига томон йўналганлиги ҳақидаги ғоя шаклланди. Аврелий Августин одамнинг туғилишини тарихнинг бошланишига, унинг ўлимини эса - қиёмат куни билан таққослаган. Ислом фалсафасида вақтнинг мангулиги, унинг азалийлиги ва абадийлиги мажмуасидан иборатлиги, худонинг мангулиги ва азалийлиги, одамнинг яратилганлиги ва ўткинчилиги, руҳнинг одамга берилганлиги ва абадийлиги ҳақидаги ғоялар вужудга келди. Бу фикрлар ривожланишини ўтмишдан келажакка қараб йўналган жараён сифатида тушунишга туртки берган муҳим ғоялардир.
64.Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни – диалектиканинг асосий қонунларидан бири ҳисобланади. Объектив дунёдаги ўз-ўзидан бўладиган ҳаракат ва ривожланишнинг ҳамда билишнинг манбаини очиб беради. Ҳар қандай ривожланиш асосида зиддият – бир-бирига қарама-қарши, ўзаро бир-бирини истисно қилувчи, шу билан бирга ички бирлик ва бир-бирига ўтиш жараёнида бўлган томонлар ва тенденциялар кураши (ўзаро таъсири) ташкил этади.
Қарама-қаршиликлар бирлиги – нисбий, уларнинг кураши мутлақдир. Бирлик зиддият ривожининг бошланғич босқичини акс эттиради (қарама-қаршиликларнинг бевосита бирлиги, уларнинг алоҳидалиги), кураш зиддият ривожининг юқори босқичини – қарама-қаршиликлар ниҳоятда кескинлашганлигини, объектнинг сифат жиҳатидан ўзгаришига ва янги зиддиятнинг пайдо бўлишига олиб келувчи зиддиятни очиб беради.Зиддиятлар одатда, тафовутдан бошланади. Тафовут эса нарса, ҳодисаларнинг ўз-ўзидан, бир-биридан ажратиб, фарқлаб турадиган белгилар йиғиндисидир.
Қарама-қаршилик деб, нарса, ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо қиладиган, айни пайтда бир-бирини инкор, истисно этадиган, жиҳат, хусусият ва майллар бирлигига айтилади.Зиддиятлардеб, қарама-қарши томон, майл, куч, сифат ва хусусиятлар орасидаги муносабатни, ҳаракат ва тараққиётда ҳал этувчи, белгиловчи асосий сабаб манбаларга айтилади.Конфликт деб, ижтимоий зиддиятларнинг ғоят кескинлашган ҳолатига айтамиз.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни диалектиканинг шакл ва мазмун, моҳият ва ҳодиса каби жуфт категорияларида яққол намоён бўлади.Қарама-қаршиликлар кураши уларнинг бирлигини тақозо қилади. Агар қарама-қарши томонлар фақат бир-бирини инкор этиб, улар боғланмаганда эди, ҳар холда улар ўртасида кураш бўлмас эди, бир-бирига қарши курашувчи томонлар ўртасидаги бирлик деганда бу томонларнинг бир-бирини тақозо этиши тушунилади. Масалан, инсон миясида бир вақтнинг ўзида тормозланиш ва қўзғалиш юзага чиқади.Қарама-қаршилик ва зиддиятлар умумий бўлиб, тараққиётнинг ҳамма босқичларида сақланиб қолаверади, бири ечилиши билан иккинчиси пайдо бўлаверади.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling