1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари)


Download 0.85 Mb.
bet42/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
Адлия вазирлиги.

8.

Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) ветеринария йўналишидаги таълим муассасасини (олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим) битирган мутахассисликка эга бўлиш;*
б) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган ветеринария препаратларини қўллаш;*
в) эпизоотия пайдо бўлган тақдирда, давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиш;*
г)ҳайвонларда юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;*
д) 5 йилда камида бир марта белгиланган тартибда малакасини ошириш;
е) ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб бориш мақсадида амбулатор журналини юритиш, шунингдек, маълумотларни ветеринария паспорти ва тегишли ахборот тизимида (ишга туширилганда) қайд этиш.*

10.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

(20-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
21-ИЛОВА
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолиятининг
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Хабарнома номи:

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолиятини, бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling