1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари


Download 0.85 Mb.
bet43/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми (нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари бундан мустасно), шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта ҳамда электрон почта манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:
паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
е) фаолият амалга ошириладиган мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бинолар ва иншоотлар манзили ва кадастр рақами;
ё) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Нефть ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги инспекциясининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси;
ж) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси;
з) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги хулосасининг рақами ва санаси;
и) «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобга олишга ва хизмат кўрсатувчи ходимларга қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси.

7.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling