1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]


VII. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар


Download 1.94 Mb.
bet11/13
Sana23.02.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1224693
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2. ПҚ-5113 11.05.2021 (Хизматлар соҳаси)

VII. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар

35.

Давлат тиббиёт муассасалари ҳудудида (биноларида) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пуллик тиббий хизматлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Имшетов)

36.

Санаторийларга йўлланмалар бериш ва навбатни кузатишнинг электрон механизмларини, хусусан «Электрон санаторий» платформасини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

VIII. Туризм, шахсий ва бошқа хизматлар

37.

Божхона ва йўл-патруль хизмати постлари ҳудудида бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига лойиҳа асосида савдо ва хизмат кўрсатиш мақсадида енгил турдаги қурилмалар барпо этиш учун ижарага бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

38.

Божхона ва йўл-патруль хизмати постларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиши самарадорлигини ўрганиш натижаларига кўра мазкур амалиётни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 январь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов)

39.

Масъулияти чекланган жамият ижроия органининг ваколатларини таъсисчилар (иштирокчилар) умумий қарорига кўра, шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) бериш имкониятини яратиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

40.

Ҳунармандлар ва бошқа қўл меҳнати маҳсулотларини сотиш бўйича ягона электрон савдо платформасини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

41.

Чирчиқ шаҳрида «маҳаллабай» ишни ташкил этган ҳолда хизматлар кўрсатиш соҳасини асосий драйверга айлантириш, хизматлар ҳажмини 2-3 бараварга ошириш ва замонавий хизмат турларини жорий этиш бўйича «Чирчиқ шаҳри тажрибаси»ни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д. Хидоятов)

42.

Қишлоқ хўжалиги кластерлари томонидан 17 турдаги энг муҳим агро хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)

43.

Мамлакат ҳудудида мавжуд термал ва минерал сув манбалари атрофидаги ҳудудларда термал соғломлаштиришга ихтисослаштирилган зоналарни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 1 август

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Аккулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Сабиров),Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Б. Исламов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов)

44.

Қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда тиббий туризм комплексларини барпо этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 1 август

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Аккулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 07/22/104/0077-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига
3-ИЛОВА

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling