1. Гештальт терапияларнинг тарихи ва ривожланиши Гештальт терапиядаги асосий тушунчалар Гештальт терапияларнинг асосий жараёнлари


Гештальт терапиянинг асосий кўриниш ва фазалари


Download 23.7 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2023
Hajmi23.7 Kb.
#1225066
1   2   3
Bog'liq
Гештальт терапия гуруҳий психологик фаолиятнинг турличалиги сифатида

4. Гештальт терапиянинг асосий кўриниш ва фазалари. Гештальт терапияни асосий вазифаси иштирокчиларни хиссиёт ва фикрларини енгиллаштиришдан иборатдир. Бошқа инсонларнинг реакцияси орқали мақсадга эришилоганлигини тушуниш оптимал ечимлардан бири хисобланади. Ҳар бир иносн ўзи учун яхши ва фойдали бўлган ички меъзонларни шакллантиради. Инсон ўз хиссиётларини англагандан сўнг бошқаларни хиссиётларини тушунишга қодир бўлади.
Инсон ўзига нисбатан ишонч билан ҳаракат қиладиган шахсга айланади, бошқаларга ҳам мустақил шахс сифатида муомалада бўлади. Гуруҳда эркин психологик муҳитни яратиш керак, шунда иштирокчилар ўзлари учун муҳим бўлган ҳолаиларни эркин айта оладилар. Бу индивид учун хавсиз бўлмайди.
Роджерснинг фикрига кўра гуруҳда бир қатор жараёнлар содир бўлиши мумкин:
1. Ўз жойида айланиб қолиш. Мақсад қўйилмайди, вазифа тушунтирилмайди. Фақат маълум бир вақт оралиғида иштирокчиларни бирга бўлишлари келтирилиб ўтади. Иштирокчилар ўзи яратадиган тизимдан бошқа тизим йўқлигини хис қилишади. Бошланиши “муаммо атрофида айланиш” содир бўлади, бунда иштирокчилар нима дейишни ва нима қилишни билишмайди. Гуруҳ сифатида шаклланаётганлигига пушаймон қилина бошлайди.
2. Шахсий сифатларга ўзини ўрганишга нисбатан қаршилик кўрсатиш. Биринчи навбатда иштирокчилар ўзини намойишкорона “Мен”ини кўрсатадилар, секин асталик билан ўз асл “мен”ини шакллантира бошлайдилар. Бунда албатта ўз “мен”ини кўрсатаётганда қаршилие кўрсатиш ҳолати вужудга келади.
3. Ўтмишдаги хиссиётларни тасвирлаб бериш. Ўз хиссиётларидан сўзни бошласалар ҳам бу ўтмишга алоқадор воқеалар жамланмаси бўлади. Иштирокчилар ўтмишдаги хиссиётлар билан курашадилар. Бу шакл биринчи навбатда қаршилик кўрсатиш хисобланади.
4. Салбий ҳиссиётларни намоён қилиш. Кўпгина ҳолатларда “шу ерда ва ҳозир” тамойилига асосланган ҳиссиётлар бир-бирига нисбатан салбий шаклда намоён бўлади. “Мен ўзимни ноқулай ҳис қилаяпман, Сиз ниманидир нотўғри сўзлаяпсиз, Нима учун биз бу ерга еғилдик”. Негатив ҳиссиётларни позитив хиссиётлардан кўра намоён қилиш осонроқдир, позитив хиссиётларни намоён қилаётганда шахс кўпроқ химояга муҳтожликни хис қилади.
5. Шахсий асосли бўлган маълумотларни кўрсатиш ва тадқиқи қилиш. Негатив ҳиссиётларни намоён қилгандан сўнг, агар гуруҳ бўлиниб кетмаса, шахс учун муҳим бўлган маълумотлар кўрина ва вужудга кела бошлайди. Иштирокчилар ўзидаги муҳим бўлган ҳислатларни оча бошлашади. Иштирокчилар гуруҳда негатив фикрлар мавжудлигини қабул қиладилар, бу ҳолатда қўрқинчи вазият вужудга келмаганлигини тушундилар, ҳиссиётлар ёқимли бўлиб улар қабул қилинди. Гуруҳда ишонч муҳити пайдо бўла бошлади. Иштирокчилар энди ўзларини гуруҳ аъзоларини ўрганишга топширади, бунда улар аста секинлик билан очила бошлайдилар.
6. Иштирокчиларга нисбатан ўз ҳиссиётларини кўрсатиб бериш. Иштирокчилар бир бирларига нисбатан асл хиссиётларни намоён қила бошлайдилар, бунда улар бошқа иштирокчиларни қаршилик кўрсатишидан қўрмайдилар.
7. Гуруҳда даволовчи қобилиятни шакллантириш. Гуруҳ иштирокчилари табиий ва спонтан равишда иштирокчиларни қайғуришларига нисбатан ўзларини жавобларини бера бошлашади. Бу эса иштирокчиларни эмоционал ҳолатларини яхшилайди.
8. Ўзини ва ўзида бўлаётган ўзгаришларни қабул қилиш. Иштирокчилар ўзларини қандай бўлса шундайлигича қабул қилишни ўрганадилар. Ўзини қабул қилиш ўзгаришлар бошланганидан далолат беради. Инсон қанчалик ўзини тўғри қабул қилса у шунчалик соғлом шахсга айланади. Агар инсон ўзини реал деб қабул қилса албатта ўзини англаса ўз хатти ҳаракатитни ўзгартириш учун бошқа ечимларни ҳам кўриши мумкин бўлади. Агар у ўзини инкор қилса у ўзгариш учун вақт сарфламайди.
9. Фасадлар ломкаси. Гуруҳ ривожланиши билан биргаликда ҳимояга нисбатан сабрсизлик пайдо бўла бошлайди. Иштирокчилар бир бирларини тўғри маълумот бермаганлиги сабабли танқид қила бошлайдилар.
10. Ҳар бир инсон қайта алоқа олади. Гуруҳий таъсир натижасида ҳар бир иштирокчи уни қандай қабул қилаётганлиги тўғрисида маълумотлар олади.
11. Конфронтация. Баъзида қайта алоқа конфортация ҳолати бўлади. Бу қайта алоқанинг энг охирги шаклидир, бунда иштирокчи бошқа иштирокчи ҳақида негатив хисларни тўғридан тўғри айтади. Ҳар бир негатив хисситёлар тўлқини албатта ижобий ҳиссиётларни вужудга келишида ёрдам беради. Гуруҳ негатив ҳиссиётларни қабул қила олиш қобилиятини мавжудлигини намоён қилса гуруҳга нисбатан ишонч пайдо бўла бошлайди.
12. Гуруҳ ташқарисида ҳам муносабатларни ўрнатиш. Иштирокчилар гуруҳдан ташқари ҳам бир бирлари билан мулоқот қила, ёрдам бера, тушуна бошлайдилар.
13. Чуқурлашиб кетган мулоқот. Иштирокчилар бир бирлари билан чуқурлашиб кетган мулоқотга кириша бошлайдилар.
14. Ижобий хиссиёт ва яқинликни намоён қилиш. Гуруҳ ривожланиши билан биргаликда албатта гуруҳ аъзоларида ижобий ва салбий ҳиссиётлар орта боради.
15. Гуруҳ хулқ атворини ўзгариши. Ўзига нисбатан муносабат кенгайиб боради, унинг натижасида иштирокчиларни хатти-ҳаракатлари эркин спонтан ва очиқ бўлади. Гуруҳ ўзида янги хислатларни очаётган иштирокчини қўллаб қувватлайди.
Download 23.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling