1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг
Халқаро меҳнат миграциясининг асосий кўринишлари
Download 0.51 Mb.
|
Халкаро иқтисодиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортчи мамлакатларга иқтисодий таъсири
25. Халқаро меҳнат миграциясининг асосий кўринишлари
Аҳоли ва меҳнат ресурсларининг мамлакатлараро миграцияси ишчи кучини қабул қилувчи ва уни четга чиқарувчи мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражаларида ҳамда аҳолининг табиий ўсиш суръатларида анчагина фарқлар мавжуд бўлган чоғда рўй беради. Меҳнат миграциясининг турлари: бир давлатнинг ўз минтақалари ўртасида рўй берадиган ички миграция ва бир неча мамлакатни қамраб оладиган ташқи миграция. “Халқаро иқтисодий муносабатлар” фани ташқи миграция ва унинг сабаблари билан шуғулланади. Жаҳон иқтисодиётида ривожланган давлатларга мигрантларнинг оқими ошиш хусусиятига эга. Халқаро миграция муаммоларини ўрганишда дуч келинадиган асосий тушунчалар қуйидагилар: •Ишчи кучи миграцияси (Labor force migration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир давлатдан иккинчи бир давлатга бир йилдан кўпроқ муддат билан кўчиб ўтиши. Унинг иқтисодий ва бошқа сабаблари бўлиши мумкин. •Эмиграция (Emmigration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир давлатдан иккинчи бир давлатга чиқиб кетиши; •Иммиграция (Immigration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг бирор-бир мамлакатга четдан кириб келиши. •Миграция сальдоси (Net migration) – мамлакатда бўладиган иммиграция ва эмиграция ўртасидаги фарқ. •Ақлий талафот (Brain drain) – юқори малакали кадрларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши (халқаро миграцияси). •Реэмиграция (Re-emmigration) – эмигрантларнинг турғун яшаш учун ўз ватанига қайтиб келиши. 26. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортчи мамлакатларга иқтисодий таъсири Халқаро миграция билан боғлиқ бўлган пул оқими ҳажми 100 миллиард долларни ташкил этади ва уни, кўлами жиҳатидан, бемалол йиллик бевосита хорижий инвестицияларга тенглаштириш мумкин. Чет эллик ишчилар резидент-норезидентларнинг меҳнат даромадларига барча тўловларнинг 9/10 қисми ривожланган мамлакатларга тўғри келса, барча ривожланаётган мамлакатлар улуши атиги 1/10 дан иборат. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ривожланган мамлакатларда вақтинча мигрант ишчиларнинг асосий қисми тўпланган, айни бир пайтда, ривожланаётган мамлакатлардан, шу жумладан, иқтисодиёти ўтиш даврига хос мамлакатлардан худди шу томонларга меҳнатга лаёқатли ишчилар экспорт қилинмоқда ва улар резидент бўлиб қолмоқда. Меҳнат миграцияси билан алоқадор бўлган пул оқимлари сарҳисобида меҳнат даромадлари қарийб 62%ни, ишчиларнинг жўнатмалари 31%ни ва мигрантларнинг кўчиб ўтиши қарийб 7%ни ташкил этади. Швейцария, ГФР, Италия, Япония, Бельгия, АҚШда хусусий шахслар – норезидентларнинг меҳнат даромади юзасидан энг йирик тўловлар амалга оширилади. Эмиграция меҳнат ресурслари сероб бўлган мамлакатлар иқтисодиётига яна бир томони билан ижобий таъсир кўрсатади, у ҳам бўлса ишчи кучининг чет элга чиқиб кетиши ишсизликни камайтиришида. Чунончи, 1970 йилларда Миср ҳукумати ишсизликка қарши кураш дастурини қабул қилар экан, унга Форс кўрфази мамлакатларига бўладиган эмиграцияни рағбатлантириш чоратабирларини махсус киритган. Пуэрто-Рикода эса энг кам иш ҳақи тўғрисида қонун қабул қилинаётганида ишчи кучининг лоақал учдан бирқисми АҚШга кетиши лозимлиги мўлжалланган. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling