1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Demping (ing . dumping — tashlash, tashlama)


Download 0.51 Mb.
bet9/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

Demping (ing . dumping — tashlash, tashlama) — tovarlarni tashqi va ichki bozorda sunʼiy arzonlashtirilgan, oʻrtacha chakana narxlardan, baʼzan tannarxdan past narxlarda sotish; tashqi bozorni egallash uchun raqobat kurashi vositalaridan biri. Tashqi bozorda tovarlarning oʻz qiymatidan arzon sotilishidan birlashmalar zarar koʻradi. Bu zarar ichki bozorda sotilgan tovarlardan olingan yuqori foydadan mablagʻ ajratish yoki davlat byudjetidan hamda soliqlar hisobidan qoplanadi. D. davlat yoki kompaniya tomonidan kelgusida kutilayotgan zararlarni bartaraf etish maqsadida oʻtkaziladi va bu yoʻl bilan zarur boʻlgan pul valyuta mablagʻlari tezda toʻplanadi.
Ташқи савдони нотариф усуллар билан тартибга солиш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, экспорт субсидиялари кўпинча демпингга - хорижий бозорларда экспортёр мамлакат ички бозоридаги ўртача нархга нисбатан паст баҳоларда сотишга моддий асос бўлади. Мутахассислар демпингнинг қуйидаги вариантларини ажратиб кўрсатишади:
1. Тасодифий — экспортёрда тасодифий ортиқча товарларни пайдо бўлиши билан боғлиқ;
2. Вақтинчалик — экспортёр томонидан бошқа мамлакат бозорига тезлик билан кириб бориш учун қўлланилади
3. Доимий — монополист компания томонидан, унинг ташқи иқтисодий фаолияти давлатнинг доимий қўллаб-қувватлаши шароитида, ташқи бозорларда фойдани максималлаштириш учун қўлланилади, бунда ички бозорда нисбатан юқори нарх сақлаб турилади. Демпингдан, энг аввало, даврий пасайишлар ва ички талаб камайганда, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш даврида фойдаланилади. Масалан, 30- йилларда шунга ўхшаш ҳодиса Шарқий Европа мамлакатларидан импорт қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кузатилди, 70-йилларда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Японияга нисбатан демпингдан фойдаланиш айблови илгари сурилди.
Вақтинчалик ва айниқса, доимий демпингга қарши импортёрмамлакатлар ГАТТ моддаларига асосланган ҳолда импортга қарши импорт божларини жорий этиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли кейинги пайтда яширин демпинг кенг тарқалмоқда. Бу экспортёр ва импортёрлар ўртасида импортёрлар томонидан ўз миллий бозорида товарларни экспортёр етказиб берган нархдан паст баҳоларда сотиш ҳақида ошкор бўлмаган келишувни назарда тутади. Яширин демпинг йирик ТМКлар томонидан фирма ичида қўлланиладиган бутловчи қисмларни трансферти амалиётида кенг тарқалган (мас. япон ТМКлари ичида).

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling