1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Download 0.51 Mb.
bet5/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

Катта мамлакат учун импорт тарифи фақатгина ички ишлаб чиқаришни ҳимоялаш эмас, балки ташқи дунё билан савдо шартини яхшилаб олиш воситаси ҳамдир. Дарҳақиқат, катта мамлакат импортни қисқартирса, бу мамлакат ана шу товарнинг асосий харидори бўлганлиги сабабли экспортёр мамлакат ушбу товар нархини пасайтиришга мажбур бўлади. Экспорт товарлари нархи ўзгармаган ҳолда импорт товарлар нархининг пасайиши импортёр мамлакат учун савдо шартининг яхшиланишига олиб келади. лекин катта иқтисодиётли мамлакат ҳам импорт божини жорий қилишдан соф фойда кўрмаслиги мумкин
Катта мамлакат ҳукумати ички ишлаб чиқарувчиларни хорижий рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида импортга бож жорий қилди. Бож ўрнатилиши натижасида товарнинг жаҳон нархи тушади. Лекин ушбу товарнинг ички нархи бож миқдорига кўтарилади ( t) Pw дан Pw+tга. Жами таклиф чизиғи юқорига янги Sd+w+t даражага сурилади. Таклифнинг янги даражасида ички талаб ва жами таклиф G нуқтада мувозанатга келади. натижада ички ишлаб чиқариш Q1Q2га ортади, ички талаб Q5Q4га камаяди.
Импорт Q1Q5 дан Q2Q4 га қисқаради. Импорт тарифи жорий қилиниши натижасида истеъмолчиларнинг зарари a+b+c+d га тенг бўлди. Кичик мамлакатда бўлгани каби импорт божининг таъсирини иккига ажратишимиз мумкин: қайта тақсимланиш эффекти ва йўқотиш эффекти..
Катта мамлакат мисолида даромад эффекти иккига ажралади: ички даромад эффекти ва савдо шарти эффекти.
Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан.
Савдо шарти эффекти — бу даромаднинг хорижий ишлаб чиқарувчилардан давлат бюджети фойдасига қайта тақсимланиши

15. Тариф квотасини тушунтиринг.
Импорт божи ички қарама-қаршиликка эга. Яъни ишлаб чиқарувчилар бир тарафдан халқаро рақобатдан қутилиш мақсадида бундан манфаатдор бўса, иккинчи томондан иш вақтидан ташқари пайтда истеъмолчи сифатида импорт тарифига қаршидирлар. Бу зиддият қисман тариф квотасини жорий қилиш орқали ҳал этилади.. Тариф квотаси — ўзгарувчан божхона божи кўриниши бўлиб, бож ставкаси миқдори импорт қилинадиган товар ҳажмига боғлиқ бўлади: маълум чегарадаги импортга пастроқ миқдордаги бож, бу чегарадан ошиб кетганда юқорироқ бож ўрнатилади.
Фараз қилайлик, ички талаб (Dd), ички таклиф (Sd) ва жаҳон таклифи (Sw) чизиқлар билан ифодаланган. Савдо бошланмасдан олдин товар нархи 540 долларга тенг. Эркин савдо шароитида товар нархи 400 долларга тушади. Бу нархда мамлакат 5 бирлик товар ишлаб чиқаради ва 40 бирлик товар истеъмол қилади. Бинобарин, 35 бирлик товар импорт қилади. Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш мақсадида дастлабки 5 бирлик товар импортга 10 фоизлик, ундан ортиғига 20 фоизлик импорт божи жорий қилинади. Илгари мамлакат сезиларли даражада кўпроқ товар импорт қилганлиги боис, товарнинг ички нархини 480 долларгача кўтарувчи икки қаватли тариф юзага келади. Натижада ички ишлаб чиқариш 15 бирликка етади, истеъмол 30 тага, импорт 15 тага камаяди. Чегаравий эффект а га тенг бўлади, тўғридан тўғри иқтисодий зарар тарифдаги бўлгани каби b+d га тенг бўлади
Даромад сегменти с бир неча сегментчаларга бўлинади. Дастлабки 5 бирлик товарга 10 фоизлик, яъни 40 долларга тенг бож жорий қилинган, 200 долл. (с1=5х$40=$200) миқдоридаги фойда бюджетга тушади. Кейинги 10 бирлик товарга 80 долларлик бож ўрнатилган, демак 800 доллар (с2+с3= 10х $80= $800) ҳам бюджетга тушади. с4 (с4= 5х $80- 5х $40= $200) сегмент эса маҳаллий компанияларнинг кўзда тутилмаган фойдасидир. Яъни бу компаниялар товарни 440 доллардан сотиб олиб 480 доллардан сотиш имкониятига эга бўлади. Агар экспортёрлар товар нархини 480 долларга оширишса, кўзда тутилмаган даромадга хорижликлар эга бўлади
16. Экспорт божларини тушунтиринг. Нима учун мамлакатлар экспорт божларидан фойдаланадилар?

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling