Тарифли усуллар товар нархига бевосита таъсир қилади. Бу усуллар давлатлар ташқи савдо амалиётида энг кенг тарқалган, чунки улар бирданига учта вазифани ҳал қилиш имконини беради: 1) фискал — бюджет учун қўшимча маблағларни олиш; 2) рағбатлантирувчи — хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш; 3) протекционистик — миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш. Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари қаторига божхона божлари, божлар, йиғимлар, шунингдек, бошқа билвосита солиқлар, мас. акцизлар киради.
Миллий хўжалигининг ҳолатига боғлик равишда божхона сиёсати олиб боришнинг икки вариантини ажратиб кўрсатиш мумкин - иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги божхона сиёсатлари. Ривожланган мамлакатлар учун куп устунли тарифлар хос булиб, у турли импорт божи ставкалари: барча давлатлар учун тааллуқли бўлган миқдори баланд умумий ставкалар, энг қулай шароит яратиш режими ставкаси (икки мамлакат ўртасида келишилган холда ўрнатилган савдо операцияларининг имтиёзли тартиби), камбағал, паст даражада ривожланган иқтисодиётли мамлакатлардан қилинадиган импортлар учун белгиланган преференциал коэффицентли ставкаларни назарда тутади.
Миллий тарифлар билан бир каторда жаҳон иқтисодиётида бир неча мамлакатларни божхона иттифоқларига бирлашиши кенг тарқалиб бормокда. Божхона иттифоқлари ташқи савдони давлатлараро тартибга солишни турли кўринишларидан амалий фойдаланишмоқда, бунда улар турли ҳудудий ва глобал халқаро ташкилотлар кўмагига суянмокда.
12. Махсус ва адвалор божлар ўртасида қандай фарқ бор?
Ташқи иқтисодий фаолият амалиётида ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири божхона божлари ҳисобланади. Божхона божи иқтисодий моҳияти жиҳатидан товар давлат чегарасидан ўтаётганда олинадиган махсус пул йиғими, солиқни билдиради. Божхона божлари кўринишларининг турли-туманлиги уларнинг товар оқимларини тартибга солиш жараёнида бажарадиган функцияларининг ниҳоятда кенг кўламлилиги билан тушунтирилади. Эслатиб ўтамиз, божхона божларини жорий этишдан асосий мақсад: бюджетнинг даромад қисмини кўпайтириш ва «ноҳалол» рақобат билан курашишдир. Шунинг учун ҳам савдога таъсир ўтказишнинг бу усулидан ҳозирги кунда жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатида фойдаланилади.
Махсус божлар зарур миқдорда ва муддатларда товарлар импортининг ўсиши натижасида иқтисодиёт тармоғига етказилган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфи туғилишини бартараф этиш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |