1. Хавф тугрисида тушунча. Хавфнинг таксономияси, номенклатураси, квантификацияси ва идентификацияси Сабаб ва окибат


Download 99 Kb.
bet3/6
Sana19.06.2023
Hajmi99 Kb.
#1613526
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари

Хавфнинг идентификацияси. Хавф потенциаль, яъни яширин характерга эга. Шу сабабли, хаёт фаолият хавфсизлигини таъминлашда хавфни олдиндан аниклаш мухим рол уйнайди.
Идентификация – хавфни ва унинг соний хамда вактли курсаткичларини аниклаш жараёни бўлиб, унинг натижасида хаёт фаолият хавфсизлигини таъминлашга каратилган профилактик ва оператив тадбирлар ишлаб чикилади.
Идентификация жараёнида хавфнинг номенклатураси, хавфни юзага келиш эхтимоли, фазовий координаталари («локализация»), хавф туфайли кутиладиган зарар ва бошка параметрлар аникланади. Олинган натижалар асосида эса аник тадбирлар ишлаб чикилади.


Сабаб ва окибат

Потенциаль хавф юзага келадиган, амалга ошадиган шароитлар бахтсиз ходисаларнинг сабаблари дейилади. Бахтсиз ходисалар турли хил, яъни жарохатлар, шикастланишлар, касалланишлар ва бошка куринишларда булиши мумкин.


Хавф, сабаб ва окибат – бахтсиз ходисаларни, фавкулодда холатларни, ёнгинларни ва шу каби бошка кўнгилсиз ходисаларни асосий характеристикаси хисобланади.
«Хавф – сабаб – кўнгилсиз окибатлар» - бу логик ривожланиш жараёни бўлиб, яширин хавфни юзага чикишига хамда реаль зарар келтириб чикаришга олиб келади. Кўрсатилганидек, бу жараён кўп сабабли хисобланади. Шу сабабли бахтсиз ходисаларни олдини олишда уларнинг сабабларини аниклаш мухим рол ўйнайди.
Куйида юкоридаги учликга доир мисоллар келтирамиз:
Электр токи (хавф) – киска туташув (сабаб) – куйиш (окибат);
Пестцидлар (хавф) – ШХВ фойдаланмаслик (сабаб) – захарланиш (окибат).
Инсониятнинг хар кандай фаолияти потенциаль хавфли жараёндир. Албатта, бу тасдик аксиоматик характерда бўлсада, мухим методологик ахамиятга эгадир.


Таваккал назариясининг асосий таърифлари

Юкорида таъкидланганидек «Таваккалчилик» – хавфни юзага келиш, амалга ошиш частотасидир, яъни хавфнинг сонли бахолаш мезонидир.


Сонли бахолаш – фаолият даврининг маълум оралигида содир бўлган кўнгилсиз окибатларни содир бўлиши эхтимол килинган хавфга, окибатга нисбатидир.
Таваккалчиликнинг бошка аспектларини ўрганишдан олдин бир неча мисоллар келтирамиз.
1-мисол. Агар мамлакатдаги ишчилар сони 10 млн. кишини ташкил этса ва 1 йилда ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходисалар туфайли 2 мингга якин киши халок бўлган бўлса, ишлаб чикаришдаги халок бўлиш таваккалчилигини аникланг?

n

3

Rur
 
2 10

6


2 10
4

N
10 10

бу ерда n – 1 йилда ишлаб чикаришда халок бўлган


ишчилар сони;

Download 99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling