1. Хавф тугрисида тушунча. Хавфнинг таксономияси, номенклатураси, квантификацияси ва идентификацияси Сабаб ва окибат


Download 99 Kb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi99 Kb.
#1613526
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари

Хавфнинг номенклатураси. Номенклатура – маълум бир белгиларига кура тартибга солинган, системалаштирилган номлар, терминлар руйхатидир. Хозирги вактда хавфнинг алфавит тартибидаги номенклатураси ишлаб чикилган булиб, у кискача куйидаги куринишга эгадир. Алкоголь, аномал харорат, аномаль нисбий намлик, аномаль хаво тезлиги, аномаль барометрик босим, аномаль ёритилганлик, аномаль ионлашган хаво, анализаторларнинг зурикиши, айланиш ва аракатланиш тезлиги, аклий зурикиш, босим остидаги идишлар, буг, баландлик, газлар, гербицидлар, гиподинамия, гипокинезия, динамик зурикиш, дорилар, Етарсиз мустахкамлик, ёмгир, ёпик хажм (сигим), ёнгин, ёнгинга хавфли моддалар, ёруглик Окимининг пульсацияси, захарли моддалар, занглаш, захарланиш, иссик юза (сирт), инфратовуш, инфракизил нурлар, ишчи холат, ишчининг нотугри харакати, касалликлар, кинетик энергия, кишиларнинг хато харакати, лазер нурлари, машина ва механизмларнинг
aйланувчи кисмлари, муз, магнит майдони, макроорганизмлар, метеоритлар, микроорганизмлар, момокалдирок, монотонлик, машина ва механизмларнинг зурикиши, нонормал рухий холат, нотекис юза, олов, портловчи моддалар, пестицидлар, радиация, радиация, резонанс, сув, сув босиши, сув тошкини, совук юза (сирт), статик зурикиш, статик электр зарядлари, тутун, тойгок (сирганчик) юза, туман, тулкин зарбаси, тезланиш, толикиш, учкун, уйкусизлик, ультратовуш, ультрабинафша нурлар, хазонрезлик, чукурлик, чанг, чарчаш, шовкин, электр ёйи, электр токи, электр майдони, эмоционал зурикиш, юкоридан кулаш (йикилиш), юкори равшанликдаги ёруглик, юкори частотали ток, яшин, уткир редметлар (тиконли, учли, киррали, кесувчи ва х.к.), касмок, курол-ярог, кор босиши, кор кучиши, куёш активлиги, куёш зарбаси, харакктланувчи предметлар, хавонинг газ таркибини бузилиши ва б.
Аник текширишлар ва тадкикотлар утказишда алохида объектлар, яъни, ишлаб чикариш, цехлар, иш жойлари, иш жараёнлари, касб турлари буйича хам хавф номенклатураси тузилади.
Хавфнинг квантификацияси. Квантификация – сифат даражаси аникланадиган ва бахоланадиган мураккаб тушунчаларга сонли характеристика бериш демакдир.
Квантификациянинг сонли, балли ва бошка усуллар кулланилади. Хавфнинг энг кенг таркалган соний бахолаш мезони-таваккал («риск»), таваккалчилик, яъни хавф-хатарга карши бормокдир.
Соний бахолаш – маълум даврдаги фаолият давомида юзага келган кунгилсиз окибатларни олдиндан эхтимол килинган, содир булиши мумкин булган хавфга, кунгилсиз окибатларга нисбатидир. Таваккални аниклашда окибатларнинг синфи курсатилиши лозим.

Download 99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling