1. Хроматографик анализ методининг моҳияти


Бир полярограммадан бир вақтнинг ўзида бир нечта компонентни аниқлаш мумкинлиги


Download 101.62 Kb.
bet4/21
Sana20.06.2023
Hajmi101.62 Kb.
#1631693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ANALITIK KIMYO22

2. Бир полярограммадан бир вақтнинг ўзида бир нечта компонентни аниқлаш мумкинлиги;
3. Методнинг универсаллиги, деярли барча анорганик ионлар ва органик бирикмаларнинг кўпчилик қисмини аниқлаш мумкин;
4. Методнинг етарлича юқори сезгирлиги -1,0*10-6 М гача концентрацияли эритма таркибини аниқлаш мумкин
5.Кондуктометрик анализ усуллари
Кондуктометрик анализ усуллари электролитлар эритмаларининг электр ўтказучанлигини ўлчашга асосланган бўлиб токнинг ишчи частотасига кўра паст ва юқори частотали усулларга бўлинади. Кондуктометрия усуллари электролитларнинг текшириладиган эритма билан туташганлигига қараб туташган в туташмаган усулларга бўлинади. Паст (103 Гц) частотали усуллар - кондуктометрия дейилади, юқори (106-107Гц) частотали усуллар эса юқори частотали кондуктометрия (усул кўпинча титрлашнинг охирги нуқтасини топиш мақсадида ишлатилгани учун юқори частотали титирлаш) деб юритилади.
Туташган усуллар ёрдамида ўлчаш жараёнида электродлар текшириладиган электролит эритмасига бевосита тушурилган бўлади. Бу усуллар ўлчаш аниқлигини ошириш имконини берсада улар электродларнинг поляаризацияси билан боғлиқ бўлган тегишли хатолардан холи эмас. Туташмаган усулларда электродлар билан текшириладиган электролит эритмаси орасида бевосита туташ бўлмайди, яъни электродлар эритмага туширилмаган бўлади. Бу усулларда электродлар ўлчаш занжири билан сиғим ёки индуктивлик орқали боғланади. Бундай усулларда поляризация ҳодисаси (кузатилмайди) учрамайди. Тутушмаган усуллар концентрациялари юқори бўлган агресив ёпишқоқ ва учувчан моддаларни текшириш учун қулайдир.
Электрод билан эритма туташмаган бўлганлиги учун улар орасида ўзаро таъсир бўлмайди, электрод хам, эритма ҳам ифлосланмайди. Энг мухими қимматбахо платина электродини арзон металларга алмаштириш мумкин. Туташмаган усулларда бевосита электр ўткаувчанлик ўлчанмсдан унинг хосиласи-ток кучи ўлчанади. Кондутометрик усулларнинг рангли ва лойқа эритмаларни текшириш сезувчанлигининг юқорилиги, эритмаларни автоматлаштириш имконияти титрлашнинг охирги нуқтасини аниқ топиш аралашмаларни титрлаш ва шу каби қатор афзалликлари билан бир қаторда селектив эмаслиги, концентрацияси бўлган эритмаларни аниқлашга четга чиқишларнинг учраши каби камчиликлар ҳам мавжуд.
Паст частотали кондуктометрияда эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги билан концентрацияси орасидаги боғлиқлик ўрганилади. Бунда ўлчаш бевосита ва билвосита усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Бевосита кондуктометрияда солиштирма электр ўтказучанлиги концентрацияга боғлиқлиги асосида таҳлилий хулоса қилинади. Солиштирма электр ўтказувчанлик деганда, сирт юзаси 1 см2 бўлган иккита бир-бирдан 1 см масофада жойлашган инерт электродлар орасидаги электролит эритмасининг электр ўтказувчанлиги тушунилади. Эритманинг қаршилиги (R) электродлар орасидаги масофага (l) тўғри ва эритмага туширилган электродларнинг сирт юзалари (s) тескари мутаносиб боғланган: R=

Download 101.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling