1. Хроматографик анализ методининг моҳияти
Агар аралашма компонентлари турли фазаларда бўлса уларни ажратиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Агар аралашма компонентлари бир фазадан иборат бўлса уларни ажратиш сезиларли даражада қийинлашади. Бундай ҳолларда айрим компонентларнинг агрегат холатларини ўзгартиришга тўғри келади. Масалан, уларни чўкмага тушириш, кимёвий ёки физикавий ажратиш методларини кўллашга тўғри келади. Бу икки усул асосида кинетик ҳодиса ёки фазавий мувозанат ётади.
Кенг қўламда маълум бўлган ажратиш методлари - дистиллация кристаллизация, экстракция ва адсорбция асосида фазавий мувозанатнинг ўзгариши ётади. Бу жараёнларда аралашмани ташкил этувчи моддалар молекулалари фазалар орасидаги тақсимланишга интилиб икки фаза чегара сиртидан ўтади. Бунда уларни хар бирида доимий мувозанат концентрация ўрнатилади.
Хроматографияда модданинг икки фаза орасида тақсимланиши жараёни
Хроматографияда модданинг икки фаза орасида тақсимланиши кузатилади, бунда модданинг [С] концентрацияси 1- фазада камаяди. 2-фазада эса С2 С2/С1=К бўлгунча ортади. Бунда К-тақсимланиш коэффициенти. Хар бир С1 га иккинчи фазадаги С2 тўғри келади. Бу боғланиш доимий ҳароратда тўғри чизиқли ёки янада мураккаброқ бўлиши мумкин. Модда чекли эрувчи бўлганда жараён мураккаблашади, шунинг учун 2-фазада тўйиниш кетади ва моддани концентрацияси 2-фазада доимий бўлади
2.ELEKTRO KIMYOVIY ANALIZ USULI
ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ МЕТОДЛАРИ ҚУЙИДАГИ СИНФЛАРГА БЎЛИНАДИ.
1.Электрогравиметриканализусуллари
2.Полярографиканализусуллари
3.Амперометриканализусуллари
4.Потенциометриканализусуллари
5.Кулонометриканализусуллари
6. Кондуктометрик анализ усуллари
Электрогравиметрик анализ методи - аниқланадиган компонент миқдори электродларда чўкади ва массалар фарқига асосланиб аниқланади.
Полярографик анализ усулида системага ўзгарувчан кучланиш берилганда электродларда қутбланиш ҳисобига ажралиб чиқадига модданинг ток кучини ҳисоблашга асосланган усул полярографик анализ усули дейилади.
Амперометрик анализ методи системадаги ток кучи билан шу модда концентрацияси орасидаги концентрация орасидаги боғланиш асосидага анализ методини амперометрик анализ методи дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |