1. Ижро йиғими тушунчаси ва уни ундириш тартиби. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари


Download 0.69 Mb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1502758
1   2   3
Bog'liq
ijro ishi yuritishdagi xarajatlar

2. Ижро ҳаракатларини
амалга ошириш харажатлари
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 75 - моддасида белгилаб қўйилганидек, суд ижрочиларининг депозит ҳисобварағида бўлиб, ижро ҳаракатларини ташкил этиш ва амалга оширишга сарфланган маблағлар, шунингдек, ижро ишини юритишда иштирок этувчи тарафлар ва бошқа шахсларнинг маблағлари ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари ҳисобланади.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига қуйидагилар киради:
- қарздорнинг мол-мулкини ташиш, сақлаш ва реализация қилишга сарфланган маблағлар;
- ижро ҳаракатларини амалга оширишга белгиланган тартибда жалб этилган таржимонлар, мутахассислар ва бошқа шахсларга ҳақ тўлашга сарфланган маблағлар;
- ундирилган суммаларни ундирувчига почта орқали ўтказишга (жўнатишга) сарфланган маблағлар;
- қарздорни, унинг мол-мулкини ёки қарздордан суднинг қарори бўйича олиб қўйилган болани қидиришга сарфланган маблағлар;
- ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида амалга ошириладиган бошқа зарур ижро ҳаракатларига сарфланган маблағлар.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича ҳаражатларини тарафлар кўтаради. Аммо Қонунда белгиланишича, ижро ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатларни ижро иши юритишда иштирок этувчи бошқа шахслар ҳам кўтариши мумкин. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 9, 10 ва 13 - моддаларига мувофиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатларга маблағлари сарфланиши мумкин бўлган, ижро иши юритишда иштирок этувчи “бошқа шахслар” деганда тарафларнинг вакилларгина тушунилади.
Қонуннинг 54 - моддасига мувофиқ хатланган ва рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш суд ижрочиси томонидан амалга оширилади. Тарафлар амалга оширилган баҳолашга рози бўлмаганларида, мол-мулкни баҳолаш учун суд ижрочиси томонидан мутахасс жалб этилади. Бундай ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларини суд ижрочиси томонидан амалга оширилган баҳолаш юзасидан низолашаётган тараф кўтаради.
Қонуннинг 76 - моддаси 3 қисмида кўрсатилган ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларини ундирувчи кўтаради.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling