1. Ижро йиғими тушунчаси ва уни ундириш тартиби. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари


Download 0.69 Mb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1502758
  1   2   3
Bog'liq
ijro ishi yuritishdagi xarajatlar


Ижро ишини юритиш тушунчаси ва уни ундириш тартиби
REJA:

1.Ижро йиғими тушунчаси ва уни ундириш тартиби.
2. Ижро ҳаракатларини
амалга ошириш харажатлари.
3. Харажатларнинг ундирувчи томонидан
бўнак билан таъминланиши.
Фойдаланилган адабиётлар
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23 - моддасига мувофиқ суд ижрочиси ижро ҳужжатини олган кунидан эътиборан уч кундан кечиктирмай ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради ва ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий ижро этиш учун муддат белгилайди.
Қарздор ижро ҳужжати талабларини унга суд ижрочиси томонидан қонун ҳужжатлари асосида белгилаган муддат ичида бажариши шарт.
Қарздор ижро ҳужжати талабларини узрсиз сабаблар билан ихтиёрий равишда бажармаган тақдирда, у ижро ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижро йиғимини тўлаши керак. Ижро йиғимининг миқдори қуйидагиларга боғлиқ:
  • мол-мулкнинг суммаси ёки баҳосига;

  • ёхуд мулкий хусусиятга эга бўлмаган ижро ҳужжатларига

Ижро йиғими — бу бизнинг қонунчилигимиз ва ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш амалиёти учун янгилик бўлиб, ижро ҳужжатининг талабларини суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатларда узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган қарздорнинг мулкий жавобгарлигининг янги туридир.
Ижро йиғимининг мақсади ижро ҳужжатларини ихтиёрий равишда ижро этилишини таъминлашга йўналтирилган. Ижро йиғимини ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этмаганлик учун жарима чораси сифатида ҳам тушуниш мумкин. Ижро йиғими ижро ҳужжати суд ижрочисига биринчи бор келиб тушганда, уни ихтиёрий ижро этиш муддати ўтганидан сўнг фақат бир марта ундирилади.
Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаришда қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 5 кундан ортиқ бўлмаган муддат белгилаб, агар ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда ижро ҳужжатидаги талаблар бажарилмаган тақдирда, қарздордан ундирилаётган сумманинг ёки мол-мулк қийматининг 1 фоизи (жисмоний шахсдан) ёхуд 2 фоизи (юридик шахсдан) миқдорида, агар мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари ижро этилмаган тақдирда эса, жисмоний шахсдан энг кам иш ҳақининг 5 баравари, юридик шахсдан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида ижро йиғими ундирилиши тўғрисида қарздорга тушунтириши шарт.
Ихтиёрий равишда ижро этиш учун муддат белгиланганда, ушбу муддатнинг ўтиши ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейинги кундан бошланишини назарда тутиш лозим.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling