1. Ижро йиғими тушунчаси ва уни ундириш тартиби. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари


Харажатларнинг ундирувчи томонидан


Download 0.69 Mb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1502758
1   2   3
Bog'liq
ijro ishi yuritishdagi xarajatlar

3. Харажатларнинг ундирувчи томонидан
бўнак билан таъминланиши
Қонун ижро ҳаракатлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ундирувчига суд ижрочиларининг депозит ҳисобварағига тегишли харажатларни ёхуд уларнинг бир қисмини амалга ошириш учун етарли миқдорда бўнак бадалини ўтказиш ҳуқуқини берган.
Ундирувчи томонидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун келгусида қилинадиган ҳаражатларни қоплаш учун бўнак бадали ўтказилиши ижро ҳужжатининг ижро этилишини тезлаштиради. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, қонуннинг мазмунига кўра ижро ҳаракатларини бўнак бадали ўтказиш билан таъминлаш ундирувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42 - моддаси 2 қисмига мувофиқ қарздор ёки унинг мол-мулкини қидириш суд ижрочиси учун мажбурий эмас, бу ҳаракатни амалга ошириш ундирувчининг эркига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Қонуннинг 42 - моддасини 2 қисмида кўрсатилган ҳолларда ундирувчи қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича тегишли ҳаражатларни тўлиқ бўнак билан таъминлашга ҳақли. Кўрсатилган ижро ҳаракатлари ундирувчи томонидан бўнак билан таъминлангач, суд ижрочиси қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш тўғрисида тегишли қарор чиқаради.
Фойдаланилган адабиётлар
  • Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги № 258-II сонли Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., № 21, 145-модда.
  • Ўзбекистон Республикасининг «Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги № 199 - сонли Қонуни. – “Ҳалқ сўзи” газетаси. - 15 январь 2009 йил.
  • “Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2001 йил 29 декабрь, рўйхат рақами 1091) - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 23-24-сон).

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling