1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Download 1.1 Mb.
|
312 07.06.2022
хотин-қизлар фаоли — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони билан ҳар бир маҳаллада жорий этилган хотин-қизлар фаоли;
ҳоким ёрдамчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада ташкил этилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси. календарь режа — ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий тадбирларни молиялаштириш учун «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали шакллантириладиган ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланадиган йил ёки ярим йилга мўлжалланган режа. Календарь режада акс этмаган бироқ ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, маҳалла, сектор, туман(шаҳар) босқичларини ўзида акс эттирган тадбирларни молиялаштириш Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси билан келишилгандан сўнг «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллада ёшлар сиёсати соҳасида ташкил этиладиган лойиҳа, танлов ва тадбирларини молиялаштириш Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда календарь режага киритилгандан сўнг ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ушбу Низомга мувофиқ ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда келтирилган субсидия, компенсация ва моддий ёрдамларни бериш орқали амалга оширилади. 2-боб. «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш 4. «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги: оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган; ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; муайян яшаш жойига эга бўлмаган; психологик маслаҳатга муҳтож; никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. 5. «Ёшлар дафтари»га ёшлар яшаб турган жойи бўйича киритилади. Бунда ёшларнинг яшаб турган жойи бўйича ҳисобда турмаслиги уларни «Ёшлар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди. Ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган тоифадаги ариза берувчилар электрон платформа орқали: ариза берувчининг бевосита ўзи томонидан электрон платформага тегишли маълумотларни киритиш; ариза берувчи томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг «1093» қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш; ёшлар етакчисининг кўмагида электрон платформага ариза берувчининг тегишли маълумотларини киритиш йўли билан «Ёшлар дафтари»га киритилади. 6. Ариза берувчи яшаб турган маҳалладаги ёшлар етакчиси унинг «Ёшлар дафтари»га киритиш ҳақидаги мурожаатини уч кун муддатда ўрганиб чиқади ва ариза берувчининг «Ёшлар дафтари»га киритилишини тасдиқлайди ёки рад этади. Ариза берувчининг ушбу мурожаати асосида унинг маълумотлари тегишли интеграция қилинган маълумотлар базалари орқали тасдиқланган ҳолларда ариза берувчи «Ёшлар дафтари»га автоматик тарзда киритилади ва бунда ёшлар етакчисининг тасдиқлаши талаб этилмайди. 7. Ариза берувчига «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабар, шу жумладан, СМС-хабарнома юборилади. 8. Ариза берувчи «Ёшлар дафтари»га киритилганда тизим томонидан автоматик тарзда ариза берувчи ушбу Низомга мувофиқ олмоқчи бўлган ёрдам турини олиш ҳақидаги ариза унинг номидан шакллантирилади ва ушбу ёрдам турини бериш ёки бермаслик юзасидан тавсия бериш учун ариза берувчининг яшаб турган жойидаги маҳалланинг ёшлар етакчисига йўналтирилади, ушбу Низомнинг 3-боби 2, 4, 5, 6, 10, 13-параграфларида белгиланган субсидия ва ёрдам турлари бундан мустасно. 3-боб. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш 1-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тартиби 9. «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 4 бараваригача миқдорда тўлаб берилади. 10. Ариза берувчи бир марталик моддий ёрдам ажратишни сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради. 11. Маҳалладаги ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатини ўрганади ҳамда моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисида хабарномани Васийлик кенгашига юборади. 12. Маҳалладаги ёшлар етакчисининг моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги ижобий тавсияси асосида Васийлик кенгаши қарори қабул қилиниб, етти иш куни ичида туман (шаҳар)лар ҳокимликларига юборилади. Васийлик кенгаши қарори асосида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни уч иш куни ичида Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали)га ўтказади. 13. Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловларини уч иш куни ичида ариза берувчига нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўлаб беради. Ойнинг охирги иш кунида қайдномалар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам, уни олувчининг номидаги махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Шунингдек, ойнинг 27-кунига қадар тўланмаган моддий ёрдамга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисоб рақамларга қайтарилади. Қайдноманинг бир нусхаси Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади. Ариза берувчи томонидан талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисоб рақамига қайтариш чоралари кўрилади. «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи муҳтож ёшларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотлар қайднома нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда электрон платформадаги ёшларнинг индивидуал сўровномасига киритилишини таъминлайди. Бунда Халқ банкининг тегишли ахборот тизимидаги маълумотлар бўйича электрон платформа билан ўзаро ахборот алмашинуви тизими жорий этилгандан сўнг электрон қайднома нусхасини тақдим этиш ҳамда ёшларнинг индивидуал сўровномасига киритиш талаб этилмайди. 14. Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга асос бўлмайди. 15. Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади. 2-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш тартиби 16. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ ўқитиш хизматини кўрсатган нодавлат таълим ташкилоти ёки касб-ҳунарга ўқитиш марказига қоплаб берилади. Бунда ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми, бироқ бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади. Ўқув курслари харажатларининг қолган қисми ариза берувчи томонидан нодавлат таълим ташкилотига тўлаб берилади. 17. Тадбиркорликка ёки касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган ариза берувчи ўқитиш курслари харажатларини қоплашни сўраб Васийлик кенгашига ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади. Шартномада таълим ташкилотининг номи, СТИР, ўқув курси ёки ўқитиладиган касб-ҳунар номи, ўқув курсининг бир ойлик тўлови миқдори ва умумий муддати кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади. Ҳоким ёрдамчиси беш иш куни ичида ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақидаги хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар ҳоким ёрдамчиси мурожаатни унга келиб тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки ўқиш харажатларини қоплашни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида ўқув курси учун белгиланган маблағлар ариза берувчининг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади. 18. Ҳоким ёрдамчиси ариза берувчи ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ариза берувчи ўқув курсида ўқимаётганлиги аниқланган тақдирда, ҳоким ёрдамчисининг тақдимномасига асосан ўқув курси харажатларини қоплаш тўхтатилади. 3-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби 19. «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўқитиш хизматини кўрсатган давлат ва нодавлат таълим ташкилотига субсидия ажратилади. Ўқиш харажатларининг қолган қисми ариза берувчи томонидан таълим ташкилотига тўлаб берилади. 20. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсида ўқиш истагида бўлган ариза берувчи ўқитиш курслари харажатлари учун субсидия ажратишни сўраб Васийлик кенгашига ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади. Шартномада таълим ташкилотининг номи, СТИР, ўқитиладиган тоифа номи, ўқув курсининг бир ойлик тўлови миқдори ва умумий муддати кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида мурожаатни кўриб чиқади ва ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки ўқиш харажатларини қоплашни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 21. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида ўқув курси учун белгиланган маблағлар ариза берувчининг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади. 22. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчининг ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг қилиб боради. Ўрганиш жараёнида ариза берувчи ўқув курсида ўқимаётганлиги аниқланган тақдирда, ёшлар етакчисининг тақдимномасига асосан ўқув курси харажатларини қоплаш тўхтатилади ва тўланган сумма белгиланган тартибда ундирилади. 4-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби 23. Томорқа ер эгаси бўлган ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан, янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Субсидия ажратиш учун ариза берувчи Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ариза берувчининг эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ерга нисбатан ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ижара шартномаси ва бошқалар); уруғлик ва кўчатларни харид қилиш бўйича етказиб берувчи ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси. Шартномада етказиб берувчининг номи, СТИР, харид қилинадиган маҳсулот номи, тўлов суммаси кўрсатилиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи фаолият юритиб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади. 24. Ҳоким ёрдамчиси ёшлар етакчиси ва тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда «Ёшлар дафтари»га киритилган ариза берувчининг мурожаати тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ариза берувчининг томорқа ерида ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар экиш учун мавжуд шароитни ўрганади. Ҳоким ёрдамчиси ўрганиш натижаларига кўра, ариза берувчининг томорқа ерига ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун ажратилган экин майдонида уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиянома ёки рад қилиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига киритади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар ҳоким ёрдамчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 25. Васийлик кенгашининг қарорига асосан уч иш куни ичида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. 5-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш тартиби 26. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 6-иловада келтирилган схемага мувофиқ ижарага берувчи ташкилотга қоплаб берилади. 27. Нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш учун ариза берувчи Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси нусхаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих кодли (QR-код) маълумотнома; ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома; ижара шартномаси нусхаси. Бунда ижара шартномасида ижарага берувчининг номи, СТИР, ижара муддати, ижаранинг бир ойлик ва умумий тўлови миқдори кўрсатилиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи фаолият юритиб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади. Ҳоким ёрдамчиси беш иш куни ичида ижара харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш ҳақида хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, ижара харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асослантириши талаб этилади. Агар ҳоким ёрдамчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 28. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан ижара харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилинганда ариза берувчи бино ва иншоотдан фойдаланаётганлиги тўғрисида ижарага берувчи билан ҳар ой якуни бўйича тузиладиган ва кейинги ойнинг 5-кунигача тақдим этиладиган ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан Васийлик кенгаши бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни уч иш куни ичида ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади. 29. Ҳоким ёрдамчиси ижарага олинган бино ва иншоотнинг ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда фойдаланилаётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи томонидан ижарага олинган бино ва иншоотдан фойдаланилмаётганлиги аниқланган тақдирда, ҳоким ёрдамчисининг тақдимномасига асосан ижара тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади. 6-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш тартиби 30. Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, перфоратор, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси, дурадгорлик, чилангарлик ускунаси, қурилиш ускунаси, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 7-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. 31. Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш учун ариза берувчи Васийлик кенгашига унга зарур бўлган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади. Ҳоким ёрдамчиси беш иш куни ичида асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияни ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар ҳоким ёрдамчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 32. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини етказиб берувчи ташкилот давлат харидларининг электрон тизими орқали беш иш куни ичида аниқланади, асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроли етказиб берувчи ташкилот томонидан тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгашининг ишчи органи ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган далолатнома асосида ариза берувчига уч иш куни ичида топширилади. 33. Ариза берувчига ажратилган субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланилаётганлиги, унинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан ўрганилади. 34. Ўрганиш давомида асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан иш фаолиятида фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда, Васийлик кенгаши томонидан ариза берувчидан субсидия асосида берилган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини қайтариш чоралари кўрилади. 7-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби 35. Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно). 36. Ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этиши лозим. Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши талаб этилади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда тўлов-контракт харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 37. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган миқдордаги тўлов-контракт маблағлари профессионал таълим ёки олий таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 8-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби 38. Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 9-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Бунда ариза берувчига «1+1» тамойили асосида бир вақтнинг ўзида замонавий касб ёки ахборот технологиялар ўқув курси билан биргаликда хорижий тил ўқув курсида ўқиш харажатлари учун ҳам субсидия ажратилиши мумкин. Мазкур бандда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратилиши мумкин. 39. Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб Васийлик кенгашига ўзи ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади. Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИР, ўқитиладиган замонавий касб, хорижий тил тури ёки ахборот технологиялар йўналиши, ўқув курсининг бир ойлик тўлови миқдори ва умумий муддати кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 40. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида ўқув курси учун белгиланган маблағлар ариза берувчининг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади. 41. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчи томонидан ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ариза берувчи томонидан ўқув курсида ўқимаётганлиги аниқланган тақдирда, ёшлар етакчисининг тақдимномасига асосан ўқув курси учун субсидия бериш тўхтатилади. 9-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш тартиби 42. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг бир бараваригача миқдорда маҳалладаги ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 10-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратилиши мумкин. 43. Ариза берувчи ўқув курсида ўқиш учун субсидия ажратишни сўраб Васийлик кенгашига ўзи ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади. Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИР, ўқитиладиган таълим тури, ўқув курсининг бир ойлик тўлови миқдори ва умумий муддати кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 44. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида ўқув курси учун белгиланган маблағлар ариза берувчининг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади. 45. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчи ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлиги тўғрисида ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ариза берувчи томонидан ўқув курсида ўқимаётганлиги аниқланган тақдирда, ёшлар етакчисининг тақдимномасига асосан ўқув курси учун субсидия бериш тўхтатилади. 10-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби 46. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш учун иштирокчиларнинг яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда ушбу олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари (иштирокчиларнинг яшаш ва транспорт харажатлари) учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 11-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратилиши мумкин. 47. Олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий ва халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратишни сўраб ариза берувчи Васийлик кенгашига олимпиада, танлов ва мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни (спортни ривожлантириш бўлими, маданият бўлими, халқ таълими бўлими ёки тегишли спорт федерацияларининг Васийлик кенгаши номига расмий хати ва бошқалар) тақдим этади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Бунда ушбу субсидияни бериш учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси талаб этилмайди. Васийлик кенгаши талабгорнинг аризасини уч иш куни ичида ўрганиб чиқиб қарор қабул қилади. 48. Васийлик кенгаши қарорига асосан ариза берувчининг транспорт (темирйўл, авиа ҳамда вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновчи автобус) харажатлари: ҳаво транспортида — иқтисодий класс тарифи бўйича; темир йўл транспортида — 2-класс тарифи бўйича қоплаш учун чипта реализация қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 49. Олимпиада, танлов ва мусобақа давомидаги яшаш харажатлари вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (2015 йил 19 ноябрь, рўйхат рақами 2730) 1-иловада белгиланган суммаларда (транспорт харажатларини қўшганда ушбу Низомнинг 46-бандида белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда) қопланади. Васийлик кенгаши томонидан уч иш куни ичида зарур чора-тадбирлар белгиланади ва маблағлар ўтказиб берилади. 11-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатларини қоплаш тартиби 50. Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда маҳалладаги ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 12-иловада келтирилган схемага мувофиқ ижарага берувчи ташкилотга қоплаб берилади. Бунда нодавлат таълим ташкилотида ўқиётган жами фуқароларнинг энг камида бешдан бир қисми «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлса, ўқув марказига ушбу имкониятдан фойдаланишга йўл қўйилади. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратилиши мумкин. 51. Нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш учун нодавлат таълим ташкилоти номидан иш юритиш ваколатига эга шахс — ариза берувчи Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси нусхаси; ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома; ижара шартномаси нусхаси. Бунда, ижара шартномасида ижарага берувчининг номи, СТИР, ижаранинг бир ойлик тўлови миқдори кўрсатилиши лозим; нодавлат таълим ташкилотида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сони ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар сони тўғрисида маълумот. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи фаолият юритиб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида ижара харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда ижара харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга келиб тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки ижара харажатларини қоплашни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 52. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан ижара харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг ариза берувчи бино ва иншоотдан фойдаланаётганлиги тўғрисида ижарага берувчи билан ҳар ой якуни бўйича тузиладиган ва кейинги ойнинг 5-кунигача тақдим этиладиган ҳисоб-фактурага ва далолатномага асосан Васийлик кенгаши бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни уч иш куни ичида ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади. 53. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ижарага олинган бино ва иншоотнинг ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда фойдаланилаётганлигини ҳар ой мобайнида камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи томонидан ижарага олинган бино ва иншоотдан фойдаланилмаётганлиги аниқланган тақдирда, ёшлар етакчисининг тақдимномасига асосан ижара тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади. 12-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби 54. «Ёшлар дафтари»га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 13-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. 55. Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилганда маҳалладаги ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилишга кўмаклашади ва ариза берувчининг соғлиғи ҳолати баҳоланади. Ўрганиш натижасида ариза берувчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, ариза берувчининг соғлиғи ҳолатига қараб белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят ёки республика даражасидаги тиббиёт муассасасига йўналтирилади. 56. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган (ариза берувчининг ушбу тоифага кириши ёки кирмаслиги тиббиёт муассасаси хулосасига кўра аниқланади), вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар даволаниш учун белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади. Ушбу тоифага кирмайдиган, бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят, республика даражасида ёки хорижий давлатда даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг даволаниши ёки жарроҳлик амалиётидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади. 57. Ариза берувчи шифокор кўригидан ўтгандан сўнг маҳалладаги ёшлар етакчиси уч иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаат унга тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида ариза берувчининг соғлиғини баҳолаш учун шифокор жалб қилишга кўмаклашмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 58. Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ёшлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади. 13-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби 59. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 4 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 14-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази, Республика ижтимоий мослашув маркази, таълим муассасалари ва хусусий ташкилотларнинг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар берилади. 60. Ариза берувчи пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашни сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради. Ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатини ўрганиб, Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатлар билан тавсиянома тақдим этади: психолог томонидан берилган ариза берувчининг психологик ёрдамга муҳтожлиги тўғрисидаги хулоса; психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кўрсатувчи ташкилот ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. Шартномада ташкилотнинг номи, СТИР, кўрсатиладиган хизмат суммаси кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. 61. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича уч иш куни ичида Васийлик кенгаши субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан уч иш куни ичида психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. 14-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби 62. Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 15-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. 63. Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб ўзи ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида шартнома нусхасини тақдим этади. Шартнома нусхаси тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 64. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича уч иш куни ичида Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори қабул қилинади. Қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари уч иш куни ичида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг Халқ банкидаги тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилияси, исми, отасининг исми ва тўлов мақсадини кўрсатган ҳолда субсидияни ўтказиб беради. 15-§. Ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш учун кафиллик бериш тартиби 65. «Ёшлар дафтари»га киритилган, никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратишда «Ёшлар дафтари» жамғармасининг кафиллиги ушбу Низомга 16-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади. 66. Ариза берувчи кафиллик ажратишни сўраб тижорат банкининг Васийлик кенгаши номига юборилган ариза берувчи томонидан қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш учун кафиллик бериш ҳақидаги хатини тақдим этади. Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида кафиллик бериш ёки рад этиш ҳақида хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда кафиллик беришни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки кафиллик беришни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини ҳамда унинг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқлигини ўрганган ҳолда унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 67. Мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра, Васийлик кенгаши қарорига асосан уч иш куни ичида ариза берувчига кафиллик берилиши мумкин. 16-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратиш тартиби 68. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 17-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади. Бунда эр-хотиннинг ҳар иккиси ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) бўлиши, мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган, илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланмаган, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланмаган ҳамда ҳар иккиси ёки бири «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлиши талаб этилади. 69. Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: турар жой ижара шартномаси нусхаси. Бунда ижара шартномасида ижарага берувчининг исми ва фамилияси, ЖШШИР, банк пластик картасининг реквизитлари, ижара муддати, ижаранинг бир ойлик тўлови миқдори кўрсатилиши лозим; ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини ҳамда унинг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқлигини ўрганган ҳолда унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. 70. Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан ижара харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганда Васийлик кенгаши ҳар ойнинг 5-кунигача ижара харажатлари учун субсидиянинг ойлик тўловларини ижарага берувчининг банк пластик картасига ўтказади. 71. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда ижарага олинган турар жойда яшаётганини ҳар ой мобайнида камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи ижарага олинган турар жойда яшамаётганлиги аниқланган тақдирда, ёшлар етакчисининг тақдимномасига асосан ижара тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади. 17-§. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш 72. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасида ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 18-иловада келтирилган схемага мувофиқ молиялаштирилади. ҳар бир маҳалла даражасидаги тадбирларга бир календарь ой учун — БҲМнинг 10 бараваригача маблағ ажратилади. Календарь режага киритилмаган тадбирлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилишига йўл қўйилмайди. Календарь режага киритилган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор ва туман (шаҳар) босқичларини молиялаштириш Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан асосли ҳисоб-китоб қилинган ҳолда Васийлик кенгашига юборилади. Васийлик кенгаши мурожаатга асосан қарор қабул қилади ва тадбирларни молиялаштириш чораларини кўради. Ҳудудда ўтказиладиган республика ва ҳудуд даражасидаги тадбирлар ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 73. Маҳалла даражасидаги тадбирларни ташкил этиш учун маҳалладаги ёшлар етакчиси Календарь режадан келиб чиқиб, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури хусусидаги маълумотларни тақдим этади. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари беш иш куни ичида маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади. 74. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликларни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Васийлик кенгаши қарори асосида товар моддий бойликлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади. 75. Васийлик кенгаши товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига етказилишини таъминлайди. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари икки иш куни ичида товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади. Маҳалладаги ёшлар етакчиси товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига ҳисобот топширади. 76. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор, туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш учун Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари Васийлик кенгашига чораклик тадбирлар режасини тақдим этади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Тадбирлар режаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг тадбирларни ўтказиш учун Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармасидан маблағлар ажратилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда тадбирларга ажратиладиган товар моддий бойликларни харид қилади. Васийлик кенгаши товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига етказилишини таъминлайди. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари товар моддий бойликларни топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда Васийлик кенгашига ҳисобот топширади. Васийлик кенгаши ҳар чорак якуни бўйича ўтказилган тадбирлар бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот тақдим этади. 77. Календарь режага киритилмаган тадбирларни ташкил этишга маҳалладаги ёшлар етакчисини жалб этишга йўл қўйилмайди. 18-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш 78. «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади: секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан «Ишга марҳамат» мономарказлари, давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш; секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) инвестиция бўлимлари, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари ҳамкорлигида тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда ёшлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш; секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари билан биргаликда фермер ва деҳқон ҳўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативларига жалб қилиш, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларини 0,10 гектардан 1 гектаргача белгиланган тартибда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага ер бериш; секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, қурилиш бўлимлари билан биргаликда ҳудуддаги қурилиш ишларига жалб қилиш; туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ёшлар бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга қабул қилган иш берувчиларни рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратишга кўмаклашиш. Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 19-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш 79. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: а) Савдо-саноат палатаси ва «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан: 48 соатлик (ҳафталик) ўқув дастури асосида ўқув курсларида тадбиркорликка бепул ўқитилади; ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларнинг ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга (иш ўринлари яратишга) қаратилган лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишга кўмаклашади; б) «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилади. «Микрокредитбанк» АТБ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади. 80. Кредитлар «Ёшлар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда: тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга, шу жумладан, ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар гаровсиз; кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулк гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади. Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди. Кредитлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида 14 фоизлик ставкада: оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга; чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга; боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади. 81. Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади. «Ёшлар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган ёшларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин. Кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Ёшлар дафтари»да ҳисобда турган ёшларнинг қатъий навбатма-навбат мурожаат қилиши асосида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона платформаси орқали ажратилади. 82. «Ёшлар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан йиллик 14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин. Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин. Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир ёш учун 33 миллион сўмгача миқдорда мутаносиб равишда белгиланади. 83. Савдо-саноат палатаси, «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари жойларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади. 20-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш 84. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади: уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган ёшлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида, хусусан ҳудудлардаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитилади (хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно); уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади; Меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар-тадбирлар кўрилади. 4-боб. Ёрдам турларини бериш тартиби 85. Тегишли ижобий тавсия асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларга бериладиган ёрдамлар бўйича мурожаатлар Васийлик кенгашининг ишчи органига электрон платформа орқали юборилади. 86. Васийлик кенгашига киритилган мурожаатлар Васийлик кенгаши йиғилишларида кўриб чиқилади. Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар ойда камида икки марта — ойнинг 15-кунигача ва охирги кунигача ўтказилади. 87. Васийлик кенгашининг ишчи органи икки кун муддатда Васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, бу ҳақида Васийлик кенгаши аъзоларига йиғилиш вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради. Кўриладиган масалалар бўйича қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Васийлик кенгашининг ҳар бир аъзоси, шу жумладан, раис ҳам битта овозга эга бўлади. 88. Васийлик кенгаши ишчи органи Васийлик кенгаши йиғилишлари баённомасини юритади ва расмийлаштиради. Бунда йиғилиш баённомаси беш кун муддатда Васийлик кенгаши аъзолари билан келишилган ҳолда Васийлик кенгаши раиси томонидан имзоланади. 89. Секторлар раҳбарлари тегишли маҳаллалар бўйича «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Ёшлар дастури»ни тасдиқлайди ва ижросини таъминлаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотларига юборади. «Ёшлар дастури» ижроси учун масъул этиб белгиланган секторлар раҳбарлари, Васийлик кенгаши раиси, масъул давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ёшларнинг муаммолари бартараф этилганлиги бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот беради. 5-боб. «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби 90. Ёшлар қуйидаги ҳолларда «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади: ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тегишли тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлиги бундан мустасно); бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда; тўлиқ давлат таъминотига олинганда; ўз аризасига кўра; «Ёшлар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда; бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда; суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда; вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг «Ёшлар дастури»га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди. Иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида ва Ягона миллий меҳнат тизимида акс этган тақдирда, иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади ҳамда «Ёшлар дафтари»дан чиқариш учун асос бўлади. Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан «Ёшлар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади. 91. Ёшлар етакчилари мазкур Низомнинг 90-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига электрон платформа орқали тавсия беради. Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тавсия этилаётган ёшларни беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 90-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўрганиб, ҳақиқатда чиқариш ёки рад этишни электрон платформада белгилайди. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Низомнинг 90-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бошқа сабаблар билан «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган тақдирда, амалий ёрдам бериш учун «Ёшлар дафтари»га қайта киритилади. 92. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилаётган ёшлар бир кун ичида бу ҳақида хабардор қилинади. 6-боб. Якунловчи қоидалар 93. Ушбу Низомга мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган кўмак ариза берувчиларнинг аризаларига асосан уларнинг эҳтиёжи ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижаларига асосан тегишлилиги бўйича ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилади. Васийлик кенгаши томонидан ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, натижаси бўйича «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак бериш ёки рад этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилинади. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак бериш асосланган ҳолда рад этилган тақдирда, Васийлик кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида бу ҳақида ариза берувчига хабарнома юборилади. 94. Ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам ёшларга моддий ва ижтимоий ёрдам берилиши мумкин. 95. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари электрон платформада «Ёшлар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда унга маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида барча ҳисоботлар электрон платформада шакллантирилади. 96. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш: маҳалла даражасида — туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари; туман (шаҳар) даражасида — вилоят секторлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари; вилоят даражасида — Ёшлар ишлари агентлиги, секторлар, тегишли вазирликлар ва идоралар; республика даражасида — Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади. 97. Ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳар бир ёшларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар электрон платформага киритиб борилади. 98. Ёшлар ишлари агентлиги электрон платформага маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади. 99. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Ёшлар дастури»нинг ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида муҳокама қилинади. Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади. 100. Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳудудий бўлинмалардан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳар ой якуни билан таҳлил қилади. Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар бўйича бартараф этиш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борилади. 101. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар «Ёшлар дастури» ижроси бўйича маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади. 102. «Ёшлар дастури» ва «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар чорак якунида «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича таҳлилий маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади. 103. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси камчиликка йўл қўйган масъул ташкилотлар раҳбарларига баҳо беради, чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва ижрога йўналтирилишини таъминлайди. «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун бериладиган субсидия, компенсация ва моддий ёрдам турларининг РЎЙХАТИ
Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling