Босқич
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Муддатлар
| | | | | | | | | | |
1-босқич
| |
Ариза берувчи*
| |
Мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш харажатларини қоплаш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.
| |
1 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
2-босқич
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
| |
Ариза берувчининг шароитини ўрганади ва тиббий ҳолатини текшириш учун ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилади.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
3-босқич
| |
Бирламчи тиббий-санитария муассасаси
| |
Ариза берувчининг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатни баҳолайди ва белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят, республика ёки халқаро даражадаги тиббиёт муассасасига йўлланма беради.
| |
5 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
4-босқич
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
| |
Тиббий-санитария муассасаси хулосалари асосида тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
Васийлик кенгаши
| |
Ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ариза берувчининг соғлиғини баҳолаш учун шифокор жалб қилмасдан ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | |
| | | |
5-босқич
| |
Васийлик кенгаши
| |
Даволаниш харажатлари учун маблағларни ариза берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради. Хорижда даволаниш зарурати пайдо бўлганда, бориш-келиш харажатлари учун маблағларни транспорт, темир йўл ва авиачипта учун маблағларни ташкилотларнинг ҳисоб рақамига, яшаш харажатлари ариза берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради.
| |
3 иш куни ичида
| | | |
* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги бемор ёшларга даволаниш харажатлари қоплаб берилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»АТга киритилган оила фарзанди.
4. Саломатлигида нуқсони мавжуд ва оиласи кам таъминланган ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш
СХЕМАСИ
Босқич
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Муддатлар
| | | | | | | | | | |
1-босқич
| |
Ариза берувчи*
| |
Пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.
| |
1 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
2-босқич
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
| |
Ариза берувчининг шароитини ўрганади ва пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига тавсиянома беради.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
3-босқич
| |
Васийлик кенгаши
| |
Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қарор қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
| |
Васийлик кенгаши қарори асосида психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни психологик ёрдам берувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
| |
3 иш куни ичида
| | | |
* «Ёшлар дафтари»га киритилган ва психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатиш харажатлари қоплаб берилади
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
15-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқич
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Муддатлар
| | | | | | | | | | |
1-босқич
| |
Ариза берувчи*
| |
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.
| |
1 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
2-босқич
| |
Васийлик кенгаши
| |
Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
3-босқич
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
| |
Ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.
| |
5 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
Васийлик кенгаши
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради ва Васийлик кенгаши қарорини туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади
| |
5 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
4-босқич
| |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
| |
Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ билан боғлиқ харажатлар учун маблағлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб беради.
| |
3 иш куни ичида
| | | |
* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун субсидия ажратилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди.
4. «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёш фуқаро.
5. Оиласи кам таъминланган ишсиз ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
16-ИЛОВА
Турмуш қураётган ёшларнинг ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит олишга учун кафиллик бериш
СХЕМАСИ
Босқич
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Муддатлар
| | | | | | | | | | |
1-босқич
| |
Ариза берувчи*
| |
Турмуш қураётган ёшлар ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит олиш учун кафиллик ажратилишини сўраб туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгашига тижорат банкининг кафиллик бериш ҳақидаги хати билан бирга ариза беради.
| |
1 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
2-босқич
| |
Васийлик кенгаши
| |
Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.
| |
3 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
3-босқич
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
| |
Ариза берувчига кафиллик бериш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, кафиллик беришни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.
| |
5 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
Васийлик кенгаши
| |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси Васийлик кенгашига белгиланган муддатда кафиллик бериш учун тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома бермаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.
| |
5 иш куни ичида
| | | | | | | | | | |
4-босқич
| |
Васийлик кенгаши
| |
Мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра ариза берувчига кафиллик беради.
| |
3 иш куни ичида
| | | |
* Турмуш қураётган ёшларнинг ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратишга қуйидаги тоифадаги ёшларга кафиллик берилади:
«Ёшлар дафтари»га киритилган, никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёш фуқаро
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |