1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]


Download 1.1 Mb.
bet7/15
Sana24.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1051211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
312 07.06.2022

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ёки ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўзи ва ижарага берувчи ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этиб, мурожаат қилади.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ижара харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ижара харажатларини қоплаш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни ажратиш ҳақида қарор қабул қилади ва ижара ҳақи учун тўловни ижарага берувчининг ҳисобварағига ўтказади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ижарага олинган бино-иншоотдан ҳақиқатда самарали фойдаланилётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга нотурар жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди.
4. Ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроли харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархини тақдим этган ҳолда ариза беради.

«Ёшлар дафтари»га киритилгандан сўнг

2-босқич

Васийлик кенгаши

Аризани унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг субсидия ажратиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни чида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг субсидия ажратиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини етказиб берувчи ташкилот давлат харидларининг электрон тизими орқали ютиб чиққач, субсидия ажратади.

5 иш куни ичида

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроли етказиб берувчи ташкилот томонидан тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгашининг ишчи органи ва ариза берувчи ўртасида далолатнома тузилиб, аризачига топширади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланаётганини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди.
4. Оиласи кам таъминланган ишсиз ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

«Ёшлар дафтари»га киритилгандан сўнг

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг тўлов-контракт харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда тўлов-контракт харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг тўлов-контракт харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Тўлов-контракт харажатлари профессионал таълим ташкилоти ёки олий таълим ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказади.

3 иш куни ичида

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади:
1. Темир дафтар»га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларнинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.
4. Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба.
5. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба.
6. Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.
7. Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
8. Оиласи кам таъминланган талаба.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling