Оммавий оферта кафиллик шартномаси (Онлайн микроқарз олиш учун) №
Download 244.66 Kb. Pdf ko'rish
|
offerta
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАНК”
- “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”
- “КАФИЛ” “БАНК”
- “КАФИЛ”
- “КАФИЛ”
- КАФИЛ”
ОММАВИЙ ОФЕРТА КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ (Онлайн микроқарз олиш учун) __________ №___ 20__ йил “___” _______ Бир томондан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “БАНК” деб юритилади) 2017 йил 21 октябрдаги 78-рақамли Лицензияга асосан фаолият кўрсатувчи бир томондан ва жисмоний шахс бундан буён матнда “КАФИЛ” деб юритилувчи иккинчи томондан ва учинчи томондан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари (бундан буён матнда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” деб юритилади) ушбу шартномани (бундан буён матнда “ШАРТНОМА” деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида туздилар: 1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 1.1. Қарз олувчи банкдан олган ______________________________ (______________________ _________________________________) сўм миқдоридаги онлайн микроқарз (шартномада “кредит” деб аталади)ни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, “КАФИЛ” “БАНК”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган пеня ва фоизлар ҳамда кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни пул маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олади. 2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. “КАФИЛ” қуйидаги мажбуриятларни олади: - қарз олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда банк талабларига биноан кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни қарз олувчининг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган муддатлар ва миқдорларда банкка тўлаш; - “БАНК” олдида қарз олувчи сифатида тўлиқ ҳажмда жавоб бериш, шу жумладан, фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчининг мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги туфайли “БАНК” кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ҳамда унга ҳисобланган пеня ва фоизларни тўлаш ҳақидаги талабини сўзсиз ижро қилиш; - пул маблағлари бўлмаса ёки етарли бўлмаса “КАФИЛ” кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ликвидли мол-мулки билан тўлаш; - пластик картаси алмаштирилган тақдирда, 3 (уч) кунлик муддат ичида “БАНК”ни хабардор қилиш. 2.2. “КАФИЛ” қуйидагиларга ҳақлидир: - қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятларини бажаргандан сўнг қарз олувчидан барча қилинган харажатларни “КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлашни талаб қилиш; - қарз олувчидан фоизларни банкка тўланган суммада тўлашни ва қарз олувчи учун жавобгарлик муносабати билан кўрилган бошқа зарарлар ўрнини қоплашни талаб қилиш; - қарз олувчи томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида банкдан маълумот талаб қилиш; 2.3. Қарз олувчи қуйидаги мажбуриятларни олади: - Банк олдидаги кафиллик билан таъминланган ўз мажбуриятларини бажариш пайтида бу ҳақда дарҳолКАФИЛ”'> “КАФИЛ”га маълум қилиш; - “КАФИЛ”га унинг барча қилган чиқимларини “КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлаш. 2.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” қуйидагиларга ҳақлидир: - “КАФИЛ”га нисбатан даъво тақдим этилганда ишда иштирок этиш; - кафиллик шартномаси бўйича даъвони кўришда банк талабига қарши эътирозлар билдириш. 2.5. “БАНК” қуйидаги мажбуриятларга эга: -“КАФИЛ”га қарздор томонидан кредит мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида маълумот тақдим этиш. 2.6. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” шартларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, муддати ўтган кредит қарздорлиги Download 244.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling