Оммавий оферта кафиллик шартномаси (Онлайн микроқарз олиш учун) №


 ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


Download 244.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana12.10.2023
Hajmi244.66 Kb.
#1699788
1   2   3   4
Bog'liq
offerta

5. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ 
ТАРТИБИ 
 
5.1. 
Тарафларнинг 
жавобгарлиги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик Кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади. 
5.2. “КАФИЛ” банкнинг талабини ижро қилишдан бош тортганда
“КАФИЛ” “БАНК”ка ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 
25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. 
5.3. Тарафларнинг бири бошқа тарафнинг олдида ушбу шартнома 
бўйича 
олган 
мажбуриятларини 
форс-мажор 
ҳолатларда, 
яъни, 
тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари вужудга келган ҳамда уларни 
олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар (ер 
қимирлаш, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар)да 
бажармаганликлари учун жавобгар бўлмайдилар. 
5.4. Тарафларнинг мажбуриятни бажаришдан озод қилиниши учун бу 
форс-мажор ҳолатлар мажбуриятнинг бажарилмаслигига тўғридан-тўғри 
тўсқинлик қилган бўлиши лозим ва буни асослантирувчи ҳужжатларни 
банкка тақдим қилишлари лозим. 
5.5. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ўзаро муносабатлар 
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси ва бошқа қонунчилик 
ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
5.6. Мазкур шартномани бажариш юзасидан келиб чиқадиган барча 
низолар музокара йўли билан ҳал этилади. Музокара йўли билан ҳал 
этилмаган тақдирда, барча низолар суд орқали ҳал этилади. 
5.7. Мазкур шартномани ижро этиш бўйича ҳар қандай суд 
инстанциясида банк тақдим этган ҳужжат, ушбу қарздорлик суммаси 
банкка тегишлилиги ва тўланиши лозимлигини тасдиқловчи prima facie 
(бирламчи) далил ҳисобланади. 


5.8. Ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаса ёки етарли бўлмаса 
“КАФИЛ” кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2002 
йил
4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг 
кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда 
ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”га 
асосан ликвидли мол-мулкининг олинишига қаршилик қилмайди. 
5.9. Оммавий оферта шартномаси акцептлангандан сўнг кучга кириб, 
банк ва мижоз ўртасида тузилган бошқа қоғоздаги шартномалар билан 
тенг юридик кучга эга ҳисобланади. 

Download 244.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling