1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
III. Яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш
Download 0.51 Mb.
|
ПҚ-4804 11.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига 7-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги «Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3913-сон қарорида: а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асосий фаолият йўналиши этиб банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинчалик ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономарказини Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тажриба сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин»; б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй манзилида жойлашган Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари, уларга туташ майдонлар билан биргаликда банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономарказини жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин»; в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати девонининг ТУЗИЛМАСИ Бошқарув ходимлари сони — 83 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари сони — 10 нафар, кичик мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони — 26 нафар»; д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ТУЗИЛМАСИ Бошқарув ходимлари сони — 21 нафар. Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 6 нафар. * Давлат меҳнат инспекциясининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади. ** Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. *** Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади»; е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ Бошқарув ходимлари сони — 21 — 28 нафар. Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 6 — 9 нафар. Бошқарув ходимларининг умумий сони — 284 нафар. Ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони — 86 нафар. * Давлат меҳнат инспекциясининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади. ** Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. *** Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. **** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сон қарорига мувофиқ фақат Наманган вилояти Бандлик бош бошқармасида бўлим ташкил этилган.». 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрлари жадвалининг рус тилидаги матни қуйидаги изоҳ билан тўлдирилсин: «Примечание: Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан вправе вносить изменения в параметры прогноза». 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарори 40-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг харажатлари 434,3 млрд сўм миқдорида». (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон; 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон) Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling