I. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш ва бу борада норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш
|
1.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:
а) «Ишга марҳамат» мономарказларининг:
давлат муассасаси ҳисобланиши ҳамда касб-ҳунар, тадбиркорлик, хорижий тиллар, касбий малакани баҳолаш, ишга жойлаштириш ва кетишдан олдин тайёргарликдан ўтказиш ҳамда мослаштириш йўналишларини ўз ичига олиши;
ишсиз ва камбағал аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун олти ойдан ошмаган ўқитишни ташкил этиши ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши;
қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари буюртмачиси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ҳисобланиши, шунингдек қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши;
ўқув жараёнида фойдаланиш учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) талаблари асосида (WorldSkills стандартлари асосида) белгиланган тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилиши;
б) туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг:
давлат муассасаси ҳисобланиши ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириши;
касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида аҳолини маҳаллий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, шунингдек тадбиркорлик ва хорижий тилларга олти ойдан ошмаган ўқитиш билан қамраб олиши;
тасдиқланган йўналишлар бўйича ўқув жараёни учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиниши;
в) қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларининг:
ўзи жойлашган муассаса ҳузурида унинг раҳбари буйруғи асосида ташкил этилиши ҳамда ўқув-методик фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилиши;
улар жойлашган туманларда эҳтиёж юқори бўлган ишчи касбларга, айниқса, хизмат кўрсатиш, қурилиш, коммунал соҳалар бўйича қамраб олиниши;
ўқитиш муддати уч ойгача бўлиб, кундузги, кечки ёки аҳолига қулай бўлган бошқа вақтларда айрим касблар бўйича масофавий шаклда ўтказилиши;
фаолияти мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайдиган олий таълим муассасалари ва Тошкент шаҳри Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан доимий назорат қилиб борилиши, курсларда ўқитиш жараёнига профессионал ва олий таълим муассасалари ўқитувчилари кенг жалб қилиниши;
ўқиш жараёнига жалб этилган ўқитувчиларнинг меҳнатига касб-ҳунарга ўқиш учун тушган тўловлар ҳисобидан касб-ҳунар курсларини ташкил этган муассаса томонидан ҳақ тўланиши;
моддий-техника базасини таъминлаш, шу жумладан замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тегишли таълим муассасаларига зарур маблағ ажратилиши;
г) маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказларининг филиаллари (бўлинмалари) сифатида ташкил этилиши. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш учун мазкур қарорга 4-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳаллаларда жойлашган маҳалла гузарлари, ўқув муассасалари ёки ҳудуддаги бошқа муассасалар биноларидан алоҳида жой ажратилишини ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини таъминлаши;
касб-ҳунарга ўқитишнинг тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик асослари ва бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича уч ойдан ошмаган қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиши;
касб-ҳунарга ўқитадиган ишлаб чиқариш таълими усталари касб-ҳунарга ўқитиш масканлари жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ёки марказдаги таълим усталари орасидан танлаб олиниши ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари билан шартнома асосида иш фаолиятини олиб бориши;
касб-ҳунарга ўқитадиган ишлаб чиқариш таълими усталари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказлари ва таълим муассасалари томонидан ўқитилиши ҳамда уларнинг малакаси оширилиши;
алоҳида юридик шахс ташкил этмасдан ўқитиш қуввати бир вақтнинг ўзида 15 кишидан ошмаган ҳолда касб-ҳунар кўникмаларини ўргатиш фаолияти вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турларига кириши ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширувчи шахсларга уларнинг хоҳишига биноан меҳнат стажини ҳисоблаш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштириб берилиши.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
|
Бир ой муддатда
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
2.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва«abkm.mehnat.uz« тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
3.
|
Давлат меҳнат инспекцияси ҳузурида Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳамкорлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган ва коллегиал-маслаҳат органи ҳисобланган «Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ва ҳал қилиш маркази» ташкил этиш, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш:
Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳузуридаги «TWA-FOOK» марказлари тажрибаси асосида меҳнат муносабатлари соҳасидаги ишчилар ва иш берувчиларнинг мурожаатларини «бир дарча» тамойили асосида тезкор кўриб чиқиш ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ваколатлари доирасида ҳал қилиш тизимини яратиш;
меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш доирасида ходимлар ва иш берувчиларга методик ёрдам бериш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2020 йил октябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
4.
|
«Mehnat.uz» ахборот-компьютер маркази» масъулияти чекланган жамиятини «Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти этиб қайта ташкил этиш чораларини кўриш, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгилаб берилган истиқболли йўналишларда, жумладан, ишсизликни камайтириш, меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларга сифатли хизматлар кўрсатиш, норасмий иш билан банд бўлганларнинг меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш, ишсизларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ахборот-маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларни ривожлантириш, ягона ахборот технологиялари сиёсатини олиб бориш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаш.
Бунда, «Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти биносини қуриш ва сақлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини белгилаш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
5.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» масъулияти чекланган жамиятни банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономаркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Мономарказ) этиб қайта ташкил этиш чораларини кўриш. Бунда:
Мономарказ бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бўйсуниши, унинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилишини;
иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш, аҳолига бандлик ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига оид хизматлар кўрсатиш ҳамда бошқа фаолият йўналишларини жорий этиш ва амалга оширишни;
Жаҳон банкининг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ҳудудий касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Мономарказ намунаси асосида ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик ва тикувчилик касблари бўйича ўқитишни ташкил этишни;
Мономарказ таркибида камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга қаратилган умуммиллий тизимнинг қисқа муддатли ўқув курслари учун ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари ва методик материалларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Методик таъминлаш бўлими ташкил этилишини таъминлашни назарда тутиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
6.
|
«Ишга марҳамат» мономарказида икки ой муддатда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги «Ишга марҳамат» мономарказларида 2020-2021 йилларда иш қидирувчи фуқаролар, ташкиллаштирилган тартибда хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида Ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолашга доир таркибий бўлинмаларни ташкил этиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
2020-2021 йиллар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
7.
|
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда Юнусобод ва Сергели туманларида вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларининг намунавий лойиҳалар асосида қурилишини якунлаш.
|
Биноларни фойдаланишга топшириш
|
2020 йил октябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги
|
8.
|
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ҳар бир кўрсатилаётган хизматнинг маъмурий регламентини аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, вақти, ходимларнинг меҳнат ва ижро интизоми, аҳолининг хизматлардан қаноатланиши даражасини ошириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор
вазирлик ва идоралар
|
9.
|
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсизларнинг шахсий резюмесини шакллантириш мақсадида уларни марказларнинг ўзида расмга олиш тизимини йўлга қўйиш ва мазкур марказларни зарур мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет) билан таъминлаш чораларини кўриш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор
вазирлик ва идоралар
|
10.
|
Меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан, касбга мослаштириш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш учун аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2020 йил сентябрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор
вазирлик ва идоралар
|
11.
|
Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан меҳнат органлари ходимларининг, ташкилотлардаги ходимлар билан ишлаш бўйича бўлим раҳбарлари ва мутахассисларининг билим ва кўникмаларини замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълим, ўқитиш ва тренингларнинг интерфаол услубларини кенг жорий этиш орқали ошириш ҳамда меҳнат органларига ?шга қабул қилишда номзодларнинг самарали танловини ўтказишни таъминлаш.
|
Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2020 йил 1 декабрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
12.
|
Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш WorldSkills Uzbekistan ассоциациясининг «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш учун нодавлат таълим муассасаси шаклидаги «WorldSkills Академияси»ни таъсис этиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
2020-2021 йиллар давомида
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
13.
|
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш дастурини жорий этиш.
|
Ситуацион хоналарни ташкил этиш ва касбга йўналтириш дастурини жорий этиш.
|
2020 йил 1 декабрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
14.
|
Касб-ҳунар мактаблари ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига тўлиқ бошқарувга беришни назарда тутувчи тартибни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
Уч ой муддатда
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги
|
15.
|
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар асосида ишсизлар сони юқори бўлган маҳаллаларда камида 10 та «Меҳнат гузари» мажмуаларини қуриш, уларда ишсиз аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, хотин-қизлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатиш
ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун имтиёзли равишда (бепул фойдаланиш учун) хона ажратиш, келгусида эса уларга ажратилган биноларни бозор нархларида харид қилиш имконини яратиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
2021-2022 йиллар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
16.
|
«Ишга марҳамат» мономарказларини ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150миллиард сўм маблағ ажратиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
Бир ой муддатда
|
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
17.
|
«Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» танлови ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратиш.
|
Ижрочилар қарорлари
|
Бир ой муддатда
|
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
|