Т/р
|
Чора-тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Харажатлар
(млн. сўм)
|
Молиялаштириш манбалари
|
Масъул ижрочилар
|
Вазирликлар ва идоралардан
|
Вазирлар Маҳкамасидан
|
I. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
|
1.
|
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ва «Саховат» интернат уйларида давлат таъминотига олинган фуқароларга тўланадиган ойлик пенсия миқдорлари 10 фоиздан 20 фоизгача оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил 1 май
|
266,1
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
|
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Ж. Қўчқоров,
Э. Рустамов
|
2.
|
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маоши миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар учун 2021 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш бўйича «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф киритиш.
|
2021 йил 1 май
|
-
|
-
|
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ж. Қўчқоров,
Э. Рустамов
|
3.
|
Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида кексаларни ва ногиронлиги мавжуд фуқароларга шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизматни кундузги қатнов ҳамда Интернат тизими асосида (ҳафтада 6 кунгача) ташкил этиш;
тиббий-ижтимоий муассасаларда кўрсатилган пуллик хизматларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириш тартибини белгилаш.
|
2021 йил 1 июнь
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
4.
|
Фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.
Бунда қуйидаги тартибларни амалиётга жорий этишни кўзда тутиш:
ногиронликни белгилашда шахсни «тиббий-меҳнат» экспертизадан ўтказиш тизимидан воз кечилиб, «тиббий-ижтимоий» экспертизадан ўтказиш тизимига ўтиш;
ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини ташкил этиш;
ногиронликни белгилашни ягона тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тизими томонидан амалга ошириш;
шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронлик белгилашни шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ташкил этиш;
ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш.
|
2021 йил 1 май
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
5.
|
Халқаро тажрибадан келиб чиқиб ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил 1 август
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
6.
|
Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари учун давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил 1 май
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
«Ўзстандарт» агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
вазирликлар ва идоралар
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
7.
|
Фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имкониятини яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.
|
2021 йил 15 май
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
8.
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимида тиббий ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар айланишини рақамлаштиришни таъминловчи «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини яратиш.
|
2021-2022 йиллар
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Ижрочилар маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
Б. Мусаев,
О. Умаров,
Б. Онорбоев,
Ш. Ражаббаев
|
9.
|
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг эҳтиёжи учун сотиб олинадиган қаттиқ, юмшоқ жиҳоз ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш механизмини қайта кўриб чиқиш ва асосланган таклиф киритиш.
|
2021 йил 15 август
|
-
|
-
|
Молия вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ж. Қўчқоров,
Б. Мусаев,
Э. Рустамов,
Б. Онорбоев
|
10.
|
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан таклиф киритиш.
|
2021 йил 15 август
|
-
|
-
|
Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Ж. Қўчқоров,
Б. Мусаев,
Э. Рустамов,
Б. Онорбоев
|
|