V. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитлар яратилишини таъминлаш
39.
|
Олий ва профессионал таълим муассасаларида имконияти чекланган талабаларнинг таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш, ушбу муассасаларда талабаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб моддий-техник базани ривожлантириш, олий таълим муассасаларида сурдо-таржимонлар тайёрлайдиган факультет ёки бўлинмалар кўламини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган талабаларни олий таълим муассасалари томонидан биринчи навбатда ётоқхона билан таъминлаш, инклюзив муҳит шароитларини яхшилаш.
|
2021 — 2023 йиллар
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Ижрочилар маблағлари
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
40.
|
2021 — 2023 йилларда ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспорти, йўловчи поездлар ҳамда метро бекати ва вагонларини махсус техник воситалар билан босқичма-босқич жиҳозлаш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил 1 июнь
|
-
|
-
|
Транспорт вазирлиги,
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камба�алли?ни қисқартириш вазирлиги
|
А. Раматов,
Ш. Абидов
|
41.
|
2021 — 2023 йилларда ижтимоий инфратузилма объектларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз фойдаланиши учун ушбу объектларни лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш жараёнларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига қатъий риоя этилишининг таъсирчан тизимини ўрнатиш чораларини кўриш.
|
2021 йил 1 июнь
|
-
|
-
|
Қурилиш вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
А. Раматов,
Ш. Абидов
|
42.
|
2021-2022 йилларда болаликдан ногиронликка олиб келувчи омиллар ва касалликларнинг олдини олиш орқали болаларда ногиронлик кўрсаткичини 2 фоизга камайтириш юзасидан қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 15 август
|
-
|
-
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
43.
|
2021 — 2024 йилларда мактабгача таълим ташкилотларида имконияти чекланган болаларни инклюзив таълим билан қамраб олиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, коррекцион-педагогик ёрдамни янада жадаллаштириш борасида реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш.
|
2021 йил 15 август
|
-
|
-
|
Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
44.
|
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ҳар йили 2 000 нафар ногиронлиги бўлган болаларга бепул реабилитация ва абилитация хизматларини кўрсатиш.
|
2021-2022 йиллар
|
Ҳисоб-китобларга мувофиқ
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|
45.
|
Ҳар йили 2000 нафар ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш.
|
2021-2022 йиллар
|
800
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги
|
Б. Мусаев,
Б. Онорбоев
|