1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисида
Download 0.8 Mb.
|
183 05.04.2021
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисида
НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари (кейинги ўринларда — мономарказ) мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Мономарказлар ишсиз ва иш қидираётган шахсларга хизмат кўрсатувчи давлат муассасаси ҳисобланади. Мономарказлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказлари тизимидан иборат. 3. Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган мономарказларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради. 4. Мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар учун касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-методик материаллар Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази таркибидаги мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади. 5. Мономарказларнинг ходимлари малакасини оширишни ташкил этиш Вазирлик тизимидаги меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида амалга оширилади. Бунда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази ходимлари малака ошириш жараёнига жалб этилади ва малака ошириш жараёнида амалиёт машғулотлари Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида олиб борилади. 6. Мономарказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирликнинг қарорларига, мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади. 7. Мономарказлар устави Вазирлик томонидан тасдиқланади. 8. Мономарказларни моддий-техник таъминлаш ва сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Давлат жамғармаси) маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида тушган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 9. Мономарказларнинг таркибий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бунда Тошкент шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказининг амалдаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими сақлаб қолинади ҳамда янгидан ташкил этилаётган «Ишга марҳамат» мономарказлари ходимларига ҳам татбиқ этилади. 10. Мономарказлар фаолияти ҳудудий жиҳатдан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар бандлик бош бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади. 11. Мономарказларнинг ўқув-методик фаолияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда мувофиқлаштирилади. 12. Мономарказлар юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларига, реквизитларига эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузади, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, юкланган мажбуриятларни бажаради ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўлади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling