1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
Download 0.8 Mb.
|
183 05.04.2021
5-боб. Мономарказларнинг тузилиши
19. Мономарказларининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади. 20. Мономарказлар фаолиятига тааллуқли илмий ва ўқув-методик масалаларни кўриб чиқиш учун директор ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган Ўқув-методик кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади. Кенгаш таркиби директор томонидан тасдиқланади. Директор Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш таркибига Вазирлик тизимининг тажрибали ходимлари, ҳамкор ташкилотларнинг мутасадди вакиллари, Мономарказ директори ўринбосарлари, таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Кенгаш котиби, тажрибали ўқитувчилар ва муҳандис-усталар киради. 21. Кенгаш: йиллик иш режасини ва бошқа тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди; бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарф-харажат ҳисоботларини кўриб чиқади; ўқув-методик жараённи ташкил этиш, моддий-техник базадан унумли фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади; устахоналар, ўқув хоналари, бинолар ва жиҳозларнинг санитария-гигиеник ҳолати, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади; фуқароларни ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда касбий малакани баҳолаш жараёни, битирув малака имтиҳонларини топшириш ва касб-ҳунарга ўқитишни якунлаш юзасидан тегишли бўлинмалар раҳбарлари, ўқитувчилар ва муҳандис-усталар ҳисоботларини эшитади; директор ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, ўқитувчилар, муҳандис-усталар ва бошқа ходимлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитади; касб-ҳунарга ўқитишнинг илғор ўқув-методик, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўради; ўқувчиларни курсдан четлаштириш, ўқишга тиклаш, битирувчиларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатлар, шу жумладан, уларнинг дубликатини бериш масалаларини кўриб чиқади; юқори малакали ўқитувчилар ва муҳандис-усталар иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади; ўз ваколати доирасида ички ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мономарказлар фаолиятини тартибга солишнинг бошқа масалаларини ҳал қилади. Кенгаш фаолияти масалалари мономарказ уставида белгиланади. 22. Мономарказлар таркибида касаба уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоатчилик тузилмалари ташкил этилиши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling