1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
Download 0.8 Mb.
|
183 05.04.2021
6-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
26. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг фаолияти: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар; хўжалик фаолияти ва уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар; шартнома асосида фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш фаолиятидан тушган маблағлар; касбий малакаларни баҳолаш маркази фаолиятидан келиб тушган маблағлар; халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари ва грантлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 27. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади. 28. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази таркибий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа барча ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, устама, рағбатлантириш ва мукофотлаш миқдори Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади. Шартнома асосида фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касбий малакаларни баҳолаш маркази ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари билан келишилган ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув-методик фаолиятини такомиллаштириш, ўқув қуроллари ва хом ашё харид қилиш, ходимларни рағбатлантириш учун сарфланиши мумкин. 29. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази тасдиқланган йўналишларга (мутахассисликларга) мувофиқ ўқув жараёни учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади. 30. Ўқув жараёнида ишлаб чиқарилган ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) ушбу марказларга ўз ҳудудида жойлашган кўргазмали павильонлар ва ярмаркалар ҳамда электрон тижорат орқали намойиш қилиш ва сотишга (тушган маблағларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфлашга йўналтириш шарти билан) рухсат этилади. 31. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази маблағлари, бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа товар-моддий қийматликлари касб-ҳунарга ўқитиш марказига бириктирилган мулк ҳисобланади ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланади. 32. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг айрим йўналишларини (касб, ихтисосликларини) ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича махсус устахоналарни қўшимча жиҳозлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 33. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади. 34. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бунда раҳбарлар, ходимлар ва ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг раҳбарлари, ходимлари ва ўқитувчиларига тенглаштирилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling