1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мақсад ва асосий вазифалари
Download 0.8 Mb.
|
183 05.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мақсад ва асосий вазифалари
8. Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мақсадлари ҳисобланади: меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш; талабгорларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини ихтиёрий, холис ва мустақил баҳолаш; ишчи касбларини ривожлантириш ва оммалаштириш; хорижга ишчи кучини тайёрлаш; ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш. 9. Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади: касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича сифатли касб-ҳунарга ўқитиш, қайта ўқиш ва малака оширишни таъминлаш; шахснинг интеллектуал ва касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжини қондириш; иқтисодиёт тармоқлари субъектларининг жорий ва истиқболдаги кадрлар(га) ва уларнинг касбий кўникмаларига бўлган талабини мунтазам ўрганиб бориш; касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича меҳнат фаолияти билан машғул бўлиш учун билимлар ва юқори сифатли касбий тайёргарликни таъминловчи касб стандартлари доирасида касб-ҳунарга ўқитиш дастурларини амалга ошириш; иқтисодиёт тармоқларини касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича касбий маълумотга эга бўлган ходимлар билан таъминлаш; хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетмоқчи бўлганларни тайёрлаш; касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича ўқув-методик ҳужжатлар ва касб стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш. 3-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 10. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази: юридик ва жисмоний шахсларга ўз фаолияти ихтисослигига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, касбий билим, кўникма ва малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ харажатлар ва ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги кўрсатмасига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида касб-ҳунарга ўқитиш марказида янги касб (мутахассислик) йўналишларини очиш ёхуд меҳнат бозори эҳтиёжи кўрсаткичлари даражаси паст бўлган касб (мутахассислик) йўналишлари бўйича фаолиятни тугатиш; ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш; ўқувчиларга халқаро даражадаги сертификатни (гувоҳнома, диплом ва бошқа ҳужжатларни) бериш; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда касбий маҳорат танловларини ўтказиш; Касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш; касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари, бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари таркиби ва ўқувчиларни алмашиш, қўшма тадбирлар, учрашувлар, тажриба алмашиш, стажировка, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича хорижий корхона ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда битимлар тузиш; иш берувчи ташкилотларга ўқувчиларни амалиёт ўташ, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тажриба алмашишга (малака оширишга) юбориш, касбий кўникмаларни эгаллашнинг дуал тизимини жорий этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа шакллари бўйича шартномалар тузиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 11. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази: касб-ҳунарга ўқитиш ва ўқув жараёнларига тайёргарликни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, педагог-ходимлар жамоаси, бошқарув, хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг ўз фаолиятига оид топшириқларнинг бажарилишини, шу жумладан, ўқувчилар томонидан ўз мажбуриятлари доирасида танлаган касб-ҳунар турлари бўйича ўқув дастурларини босқичма-босқич ўзлаштиришини таъминлаш; белгиланган тартибга мувофиқ тасдиқланган ўқув дастурлари ва ўқув режасини, ўқув ва амалиёт жадвалини ишлаб чиқиш; ўқув ва амалиёт машғулотлари жараёни ўтказилаётган даврда ўқувчилар ҳамда педагог-ходимлар жамоаси, бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ходимлар ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш; моддий-техника базаси ва мол-мулкнинг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашга мажбур. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling