1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя
-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
Download 0.8 Mb.
|
183 05.04.2021
7-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
35. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказлари филиаллари (таркибий бўлинмалари) (кейинги ўринларда — масканлар) сифатида ташкил этилади. Масканлар Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари буйруқларига мувофиқ ушбу ҳудуддаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларига алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма сифатида бириктирилади. 36. Масканлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маҳалла гузарлари, таълим муассасалари ёки ҳудуддаги бошқа ташкилотлар биноларидаги алоҳида жойларда ташкил этилади. 37. Масканларда меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида мураккаб жиҳоз ва кўникма талаб этилмайдиган йўналишлар (тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа касб ва мутахассисликлар) бўйича уч ойдан ошмаган, шунингдек, ўқитиш қуввати бир вақтнинг ўзида 15 кишидан ошмаган ҳолда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. 38. Ўқув курсларига меҳнат органлари йўлланмаси асосида юборилган ишсиз шахслар белгиланган тартибда бепул ўқитилади, шунингдек, ушбу тоифага кирмайдиган аҳоли қатлами учун ўқув курслари пулли асосда ташкил этилиши ҳам мумкин. 39. Масканларда ўқитиладиган йўналишлар (мутахассисликлар), уларнинг ўқув режа ва дастурлари, дарс жадваллари ва ўқув жараёнига тегишли бошқа ҳужжатлар масканга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари кўрсатмасига мувофиқ тасдиқланади. 40. Масканларда касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини амалга оширадиган ишлаб чиқариш таълими усталари масканлар жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ёки марказдаги таълим усталари орасидан танлаб олинади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилган ўқув марказига ишга қабул қилинади. 41. Масканларда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш таълими усталари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги кўрсатмасига асосан бошқа муассасаларда малака оширади. 42. Масканларга улар бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан барча масалаларни мувофиқлаштириб боради. 43. Масканларни тамомлаган битирувчиларга масканлар бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг тегишли ўқишни тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат) берилади. 44. Масканларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, уларга жиҳоз, асбоб-ускуна, ўқув қуроллари, хом ашё, концелярия моллари ҳамда ўқув жараёнига тегишли бошқа барча моддий қимматликларни харид қилиш, сақлаш ва бошқа харажатлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази талабномаси асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манба маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 45. Масканлардаги мавжуд жиҳоз, асбоб-ускуна, ўқув қуроллари ва бошқа товар-моддий қимматликлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мол-мулки ҳисобланади. Ушбу мол-мулкни асраб-авайлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича моддий жавобгар шахс ушбу масканларда ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи ишлаб чиқариш таълими устасидир. 46. Масканларнинг мол-мулки ва бошқа моддий қимматликларини сақлаш, асраб-авайлаш бўйича ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари барча чора-тадбирларни, шу жумладан, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши сигнализация, видеокузатув, ёритиш тизими, темир панжарали ойна ўрнатиш ҳамда бошқа ишларни ташкил этади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан масканлар мол-мулки ва бошқа моддий қимматликларини сақлаш учун қоровул ва фаррош штатлари масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан таъминланади. 47. Масканларда ўқув жараёнларини ташкил этиш ва олиб бориш тартиб-таомиллари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги йўриқномалари, ички тартиб-қоидалар ва масканлар фаолиятига доир бошқа ички ҳужжатлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 48. Масканлар фаолияти ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг харажатлар сметаси асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, ўқиш учун тўловлар, халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий манбалар ҳисобидан молиявий таъминланади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling