IV. Маҳсулот сотиш ва янги бозорларни ўзлаштиришда ҳунармандларга қулайликлар яратиш
15.
|
Миллий каталогга киритилган ҳунармандлар учун маркетинг соҳасида доимий амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг маҳсулотлари электрон тижорат (E-commerce) йўналишида кенг қўлланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғи веб-сайтлари орқали сотишни ташкил этиш юзасидан зарур чоралар кўриш.
|
доимий
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)
|
Ж. Қўчқоров, С. Абдуллаев, А. Ортиқов
|
16.
|
Савдо мажмуалари ва деҳқон бозорлари ҳудудларида алоҳида «ҳунармандлар расталари»ни ташкил этиш.
|
қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
А. Раматов, А. Вахабов, Ш. Абидов, А. Равшанов
|
17.
|
«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларни «ҳунармандлар расталари»га жойлаштириб бориш.
|
доимий
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
А. Раматов, Ш. Абидов, А. Ортиқов
|
18.
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма заллари ва галереяларини ташкил этиш.
|
2020 йил якунига қадар
|
Қорақалпо?истон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бадиий академия (А. Нуридинов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
А. Раматов, Ш. Абидов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов
|
19.
|
Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги бозорларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи «савдо уйлари» ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Э. Ганиев, Д. Тургунов, А. Ортиқов
|
20.
|
«World craft council» халқаро ҳунармандчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларда «Ҳунарманд» уюшмасининг доимий қатнашишини таъминлашга ҳамда ушбу халқаро ташкилот билан ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги тадбирлар учун халқаро ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилишга қаратилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.
|
қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов)
|
Ж. Қўчқоров, Э. Ганиев, А. Ортиқов, Д. Тургунов
|
21.
|
Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги халқаро тажрибани мунтазам ўрганиб бориш ва умумлаштириш, шу асосда илғор хорижий тажрибаларни Ўзбекистон Республикасида жорий этишга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш чораларини кўриш.
|
доимий
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Ж. Қўчқоров, Э. Ганиев, А. Ортиқов, Д. Тургунов
|
22.
|
Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ягона миллий брендини ишлаб чиқиш ва халқаро миқёсда танитиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
|
2020 йил 1 февраль
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, К. Ризаев, Д. Тургунов
|
23.
|
Нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларда қатнашадиган Миллий каталогга киритилган ҳунармандлар учун хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ҳунармандларнинг кўргазма ва фестивалларда қатнашишлари учун зарурий ташкилий кўмак кўрсатиш.
|
доимий
|
Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Ш. Сулаймонов, А. Ортиқов
|
24.
|
Анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари турларини қайта кўриб чиққан ҳолда маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифаси таркибига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда
|
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Бадиий академия (А. Нуридинов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
А. Абдухакимов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов
|
|