Т/р
|
Амалга ошириладиган тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Амалга ошириш учун масъуллар:
|
вазирлик ва идоралардан
|
Вазирлар Маҳкамасидан
|
I. Туризмни ривожлантиришда миллий ҳунармандчиликнинг ролини ошириш
|
1.
|
«Ҳунарманд» уюшмаси раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академияси раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлган Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиладиган номзодларни ташлаш бўйича Кенгаш таркибини тасдиқлаш.
|
қарор қабул қилинган кундан икки ҳафта муддатда
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Бадиий академия (А. Нуридинов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов
|
2.
|
Ҳунармандларни Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
|
қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Бадиий академия (А. Нуридинов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов
|
3.
|
Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.
|
қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
А. Абдухакимов, К. Ризаев
|
4.
|
«Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»ни шакллантириш.
|
2020 йил 1 январь
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
А. Абдухакимов, К. Ризаев
|
5.
|
«Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»ни онлайн тарзда реал вақт режимида янгиланувчан очиқ ва умум фойдаланиладиган веб-сайт кўринишида ишга тушириш.
|
2020 йил 1 март
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
А. Абдухакимов, К. Ризаев
|
II. Ҳунармандларни давлат томонидан имтиёзлар бериш ва қулайликлар яратиш орқали қўллаб-қувватлаш
|
6.
|
«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га ва «Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»га киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ягона солиқ тўловини 2 фоиз ставкада ундириб бориш.
|
2020 ― 2022 йилларда
|
Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов
|
7.
|
Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божидан 50 фоиз миқдорида ундириш.
|
2020 йил 1 январдан бошлаб
|
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (Х. Турахужаев)
|
Ж. Қўчқоров, Д. Каландаров, А. Ортиқов
|
8.
|
«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловларни бекор қилиш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.
|
2020 йил 1 январдан бошлаб
|
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов
|
9.
|
Кўргазма заллари, галереялар, павильонлар, бозор ва ярмарка расталарида намойиш ва сотиш учун жойлар, фаолиятини кенгайтириш учун ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаларида ер участкалари ажратилишида «Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га киритилган ҳунармандлар учун устуворликни қўллаш.
|
доимий
|
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
А. Раматов, А. Абдухакимов, Э. Ганиев, Б. Ахмедов, Ш. Абидов
|
10.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони билан қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш тартибини шаҳарларда рўйхатдан ўтган ва айнан халқ амалий санъати маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига татбиқ этиш.
|
2020 йил 1 январдан бошлаб
|
Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов
|
|