Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Ижро муддати
|
Ижро учун масъуллар
|
Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа
|
I. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, ноширлик ва матбаа соҳаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик китобларни, айниқса болалар адабиётларини чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
|
1.
|
Янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил март
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги
|
Янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада нашриётлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
китоб маҳсулотлари чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ шакл ва механизмларини белгилаш;
ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларга грантлар ажратиш, ноширлар ва адибларни молиявий рағбатлантириш;
болалар адабиётига ихтисослаштирилган нашриётларга молиявий имтиёзларни кафолатлаш назарда тутилади.
|
2.
|
Болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш, моддий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.
|
2018 йил март
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,
Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Болалар адабиётига ихтисослаштирилган нашриётларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисидаги чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Болалар адабиётини нашр қилишга ихтисослаштирилган нашриётларни аниқлаш мезонлари белгиланади ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилади.
|
|