IV. Ноширлар, матбаачилар, ахборот-кутубхона ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш
23.
|
Ахборот-кутубхона кадрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш.
|
2017 йил сентябрь
|
Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
|
Ижрочиларнинг тадбирлар режаси.
«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» номинацияси учун миллий касбий танловни ташкил этиш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр ўқув семинарларини ташкил қилиш, етакчи миллий, жумладан, чет эл кутубхоналарида малака оширишни ташкил этиш тадбирлари назарда тутилади.
|
24.
|
Ноширлар ва матбаа ходимлари малакасини ошириш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
|
2017 йил сентябрь
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази
|
Ижрочиларнинг қўшма қарори ва дастури.
Касбий малака ва кўникмаларни оширишнинг қисқа ўқув курсларини ташкил этиш, миллий ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда давра суҳбатлари, семинар ва конференциялар ўтказиш, ўқув қўлланмалари яратиш орқали ношир ва матбаа ходимларининг малакаси оширилади. Чоп этилаётган китоб маҳсулотлари сифати яхшиланади.
|
25.
|
Ноширлар ва матбаачиларни рағбатлантириш чораларини белгилаш.
|
Ҳар йили
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
|
«Ёшларнинг энг севимли китоби», «Йилнинг энг яхши китоби» каби республика кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ижрочиларнинг қўшма қарори.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |